Бош саҳифа » Тег архивлари: масжид (page 2)

Тег архивлари: масжид

Лайлакқўнди (Лайлакли) масжиди

Лайлакқўнди (Лайлакли) масжиди, Охунгузар-1 масжиди (Зарқайнар кўчаси боши) – Тошкентнинг Эски шаҳар мавзеидаги меъморий ёдгорлик (1775). Бозорга яқин бўлганлиги учун нафақат масжид, балки карвонсарой вазифасини ҳам ўтаган. Масжид пойдевори пишиқ ғиштдан 1,5–1,75 м қалинликда тикланган. Деворларининг қалинлиги 1 м ни, ташқи деворлар баландлиги 5,8 м ни ташкил қилади. Таъмирлаш-тиклаш ишлари жараёнида ўтказилган археологик қазишмалар натижасида 17–19-асрларга оид сопол буюмлар – …

Батафсил »

Тарбия. Эрлар ҳамиятли бўлсин

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм  “Эр шиддатли бўлса, аёл уятли бўлади”  (Халқ мақоли). Бир куни қабулимга бир йигит ҳаяжон билан кириб келиб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. У: “Қори ака, жумъа маърузаларида қизларнинг тарбияси тўғрисида кўпроқ гапирмасангиз бўлмайди…”, деб ўз эътирозини билдирди. Унинг бу сўзида яқин вақт ичида қандайдир ҳодиса рўй бергани ва қаттиқ таъсир қилгани сезилиб турарди. Ундан: «Нима бўлди?» деб сўрадим. …

Батафсил »

Маърифат. Меҳнат – роҳат…

Бу дунё синов дунёси, унда ҳамма нарса меҳнат, машаққатга боғлиқ. Ким меҳнат қилса, роҳат кўради. Ким дангасаликка ўрганиб, мунтазам равишда роҳатга майл қилса, роҳатдан маҳрум бўлади ёки унга асло эришолмайди. Шунинг учун ҳам донолар: «Агар чарчашни хоҳламасанг, чарчагин!» дейишган. Яъни «Машаққатлардан қутулиб, роҳатга эришмоқчи бўлсанг, аввал машаққат билан меҳнат қил, ундан кейин чеккан машаққатларинг эвазига умр бўйи роҳатда яшайсан», деганидир …

Батафсил »

Ҳалолликда ўрнак бўла оладиган ёшларимиз ҳаётидан икки воқеа

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин. Ҳозирги кунимизда динимиз кўрсатмаларига амал қилиш амри маҳол, тақво ва парҳезкорликни, ҳоссатан бировларнинг ҳаққидан қўрқмоқлик кўпчилик учун гўёки амалга ошмайдиган хом хаёлдан ўзга нарса эмас. Тўғри, Ислом тарихини ўргансак, ўтган улуғларимизнинг ҳар бири юқорида зикри ўтган фазилатларни ўзида мужассам қилиш борасида …

Батафсил »

Ватанимиз байроғи

«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради. Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. …

Батафсил »

Никоҳ маросимига тегишли бидъат-хурофотлар (ёҳуд ғарбдан кириб келаётган урф-одатларга кўр-кўрона тақлиднинг салбий натижаси)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин. Жуфт-жуфт бўлиб истиқомат қилишимиз учун эркак ва аёл қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, шаръий йўл билан оила қуриб, ҳамжиҳатликда яшашимиз учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган ҳукмларни бекаму кўст етказган икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Халқимиз …

Батафсил »

Ислом – тинчлик ва бағрикенглик динидир

«Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, фуқаролар ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, ягона хонадонимиз бўлмиш Ўзбекистонда истиқомат қилиётган барча инсонларнинг миллати ва дини, ирқи ва жинсига қарамасдан, уларнинг тинчлигини ва осойишталигини таъминлаш – бу борадаги ишларимизнииг асосий маъно—мазмунига айланиши даркор». Ислом КАРИМОВ 1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида Бағрикенглик тамойиллари тўғрисидаги декларация қабул қилинди. ЮНЕСКО томонидан бағрикенгликка оид етмишдан …

Батафсил »

Маърифат. Оила – бахт саройи

Аллоҳ таоло инсоният наслининг никоҳ йўли билан давом этишини ирода қилиб, Ўзининг сўнгги ва мукаммал динида бунга оид барча ҳукмларни баён этган. Шунинг учун динимизда ушбу муқаддас робита – никоҳ туфайли вужудга келадиган оилага катта эътибор берилади. Ислом дини никоҳни, оиланинг шаънини қанчалик ҳимоя қилишини, махлуқотнинг гултожи бўлмиш инсон наслининг давомийлигини таъминловчи илоҳий кўрсатмалар Қуръони каримда ҳам бош мавзулардан бири …

Батафсил »

Илм. Иҳтикор (монополия) ва унинг фиқҳий таҳлили

Динимиз Ислом инсониятнинг карамли ҳаёт кечиришини таъминлашга ҳарис бўлган диндир. Инсон наслининг дунё ва охиратда саодатга эришмоғи учун зарур бўлган барча моддий ва маънавий эҳтиёжлари динимизда шаръий ҳукмлар учун асос қилиб олинган. Фиқҳ илмининг қарийб ярмидан кўпини ташкил қилган олди-берди ва муомалот соҳасига назар солдиган бўлсак, савдо-сотиқларда мурожаат қилиш ҳаром қилинган барча муомалот турларининг таъқиқланиш негизида инсон манфаатига очиқ зид …

Батафсил »

Тошкент масжидлари. «Абдулҳамид ҳожи» жоме масжиди

Масжид 1998 йилда Истироҳат маҳалласи фаоллари, жумладан Абдулҳамид ҳожи ташаббуси билан барпо этилган. Абдулҳамид ҳожи 1929 йилда Хитой Халқ Республикасининг Ғулжа шаҳрида туғилган. 1955 йил Тошкент шаҳрига кўчиб келган. 1956 йилдан 1990 йилгача ошпазлик касби билан шуғулланган. 1998 йилда масжидни ўз маблағи ҳисобидан қурган. 2010-йилга қадар ушбу масжидда мутавалли бўлиб фаолият юритган. Масжид 2013 йилда қайта таъмирланган. Имом-хатиб — Азимов …

Батафсил »

Илм. Таъзия одоблари

Айрилиқ дарди оғир, жуда оғир. Тақдири илоҳийга бўйсунсак-да, қазонинг ҳақлигига иқрор бўлсак-да, банда эканмиз, юраклар ўртанади, кўкраклар дамодам қисилади. Кўзёшларимиз сабр булоғидан тошиб чиқиб, ғам қаҳри орқали андуҳ уммонига оқади. Вақти-соати етиб оламдан ўтиш халқимиз тилида «бандаликни бажо келтириш» дейилади. Бандаликни бўйнига олган инсон ёши улғайиб борар экан, омонатини топшириш тадоригини кўради. Ҳар бир инсоннинг умри поёнига етар экан, барча …

Батафсил »

Илм. Мусулмоннинг барча иши пухта ва мукаммал бўлиши керак

Чин мусулмоннинг шахсияти барча ижобий хислатларни ўзида мужассам қилиб, салбийларидан йироқ бўлади. Зеро, мусулмон одам илму ирфон, ҳаракат ва меҳнат билан оламни обод қилишга, дунёда эзгулик уруғини сочишга буюрилган бўлиб, бунга фақат масъулият, жидду жаҳд ва ҳар ишни пухта ва мукаммал равишда бажариш орқалигина эришиш мумкин. Мусулмон киши ўзи эгаллаган касбнинг моҳир билимдони бўлиши талаб этилади. Агар у деҳқон бўлса, …

Батафсил »

Азизлархон эшон масжиди

Шайхонтаҳур тумани Ялангқор, Чинор берккўчаси 2-уйда жойлашган. Азизлархон (Азлархон) эшон масжиди 1953 йилда И.Ф.Бородина томонидан тарихий ёдгорлик сифатида қайдга олинган. Масжид хонақоҳ ва айвондан иборат бўлиб, айвони жануби-шарқ томонда, икки қаторга бештадан устунлар қўйилган. Квадрат тарҳга эга бўлган хонақоҳ гумбази анча олдин шикастланиб, кўчиб тушган. Хонақоҳнинг ички деворларида жойлаштирилган токчалар кейинчалик суваб ташланганлиги кўриниб туради. Ғарбий деворда меҳроб, қолган уч …

Батафсил »

Тошкент масжидлари. «Абдуллоҳ ибн Масъуд» жоме масжиди

Масжид 1991-йилда маҳалла фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Масжид биноси “Теракли ота” қабристонига туташган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тавсиясига биноан масжидга ислом оламидаги буюк саҳобий “Абдуллоҳ ибн Масъуд”(р.а.) номи берилган. Абдуллоҳ ибн Масъуд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонларида ўсиб-улғайди. У кишидан таъсирланди, ўрнак олди, ҳар бир хислатларида эргашди. Абдуллоҳ ҳақида кўплар «Хулқ-атвор жиҳатидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг …

Батафсил »