Бош саҳифа » Тег архивлари: китоб

Тег архивлари: китоб

Кутубхоналар. Сирдарё вилоят болалар кутубхонаси

Сирдарё вилоят болалар кутубхонаси 1967 йилда ташкил этилган. Кутубхонада китобхон болаларни кутубхонага янада кўпроқ жалб этиш ва уларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида «Китоб ҳафталиги» ўтказиш анъанага айланган. Таниқли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, «Ёш қаламкашлар», «Расм чизиш», «Ёш шоирлар», «Энг яхши китобхон» кўрик-танловлари тез-тез ўтказилиб турилади. Ҳозирги кунда кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат …

Батафсил »

Кутубхоналар. Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси

Сирдарё вилоят универсал илмий кутубхонаси 1964 йилнинг сентябр ойида Гулистон тумани Некрасов номли кутубхона негизида ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 21 минг нусхадан иборат бўлган. 1987 йилнинг 5 ноябрида 400 минг нусха китобга мўлжалланган замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилган. Кутубхонага эса Алишер Навоий номи берилган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш ва каталоглаштириш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Библиография, Ўсмирлар …

Батафсил »

Абу Райҳон Беруний номидаги Самарқанд вилоят болалар кутубхонаси

Самарқанд вилоят болалар кутубхонаси 1953 йилда 1-сонли шаҳар кутубхонаси негизида ташкил этилган. Кутубхона биноси собиқ вилоят пионерлар саройида жойлашган эди. Дастлаб кутубхона фонди 15 минг нусхадан иборат бўлган. 1970 йилда вилоят болалар кутубхонаси Пушкин номидаги вилоят универсал илмий кутубхонасининг олдинги жойлашган биносига кўчирилган ва шу йили кутубхонага Абу Райҳон Беруний номи берилган. Кутубхона Китоб сақлаш, Адабиётларга ишлов бериш ва тўкислаш, …

Батафсил »

Кутубхоналар. А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят универсал илмий кутубхонаси

Самарқанд вилоят универсал илмий кутубхонаси 1911 йилда ташкил этилган. Ўша даврда кутубхона шаҳар кутубхонаси деб юритилган. Кутубхонанинг асосчиларидан бири археолог В.Вяткин ҳисобланади. Кутубхонанинг биринчи раҳбари В.Андреевдир. Дастлаб кутубхона фонди 2 минг нусхадан иборат бўлган. 1937 йилда кутубхонага А.С. Пушкин номи берилган. 1970 йилда 500 минг нусхадаги адабиётларга мўлжалланган бино қурилиб, фойдаланишга топширилган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш, Адабиётларга ишлов бериш, Талаба …

Батафсил »

Кутубхоналар. Наманган вилоят болалар кутубхонаси

Наманган вилоят болалар кутубхонаси 1933 йилнинг 3 декабрида ташкил этилган. Кутубхонанинг ташкилотчиси ва мудири А.С.Никоченко бўлган. Дастлаб кутубхона фонди 300 нусхадан иборат бўлган. 1945 йилгача кутубхона собиқ пионерлар уйига қарашли бўлган. 1946 йилда Наманган шаҳар ижроия қўмитаси қошида маданий-оқартув бўлими ташкил этилган ва кутубхона маданият бўлимига ўтказилган. 1969 йилнинг феврал ойида кутубхонага вилоят болалар кутубхонаси мақоми берилган. Т.Чичкина кутубхонага раҳбар …

Батафсил »

Кутубхоналар. Нодира номидаги Наманган вилоят универсал илмий кутубхонаси

Нодира номидаги Наманган вилоят универсал илмий кутубхонаси 1918 йилда Наманган шаҳрида пахта заводи қошида 540 нусха китоб фонди билан иш фаолиятини бошлаган. 1929 йилга келиб собиқ Дзержинский кўчасидаги бинога кўчиб ўтган. 1941 йилда кутубхона вилоят кутубхонасига айланти- рилган. 1980 йилда кутубхона учун 500 минг нусха китоб фондига мўлжалланган махсус 4 каватли бино қурилиб фойдаланишга топширилган ва шаҳар ижроия қўмитасининг қарорига …

Батафсил »

Кутубхоналар. Навоий вилоят болалар кутубхонаси

Навоий вилоят ҳокимлигининг К-328 сонли «Вилоят болалар кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2001 йил декабр ойида ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 14640 нусхадаги адабиётлардан иборат бўлган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Маъмурий ва хўжалик бўлимлари мавжуд. Кутубхонада расм чизиш, бичиш-тикиш, математика тўгараклари ташкил этилган. Шунингдек, китобхон болаларни кутубхонага янада кўпроқ жалб этиш …

Батафсил »

Кутубхоналар. Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси Навоий вилоят ҳокимининг 1992 йил 27 майдаги ПХ-05/70 сонли «Вилоят бирлашган кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, 1992 йил июн ойида вилоят болалар кутубхонаси билан бирлаштирилган ҳолда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 271495 нусхадан иборат бўлган. Ўша даврда кутубхонага Галина Ковилина раҳбарлик қилган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга …

Батафсил »

Кутубхоналар. Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят универсал илмий кутубхонаси

Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят универсал илмий кутубхонаси 1973 йилнинг декабр ойида Жиззах шаҳар марказий кутубхонасининг иккинчи тармоқ кутубхонаси негизида ташкил этилган бўлиб, 1974 йилнинг 2 сентябрида иш бошлаган. Ўша даврда кутубхона Жиззах вилоят оммавий кутубхонаси деб номланган. Дастлаб кутубхона фонди 12 минг 200 нусхадаги адабиёт лардан иборат бўлган. 1993 йилда кутубхонага Шароф Рашидов номи берилган. Ҳозирги кунда кутубхонада Китоб …

Батафсил »

Кутубхоналар. Наршахий номидаги Бухоро вилоят болалар кутубхонаси

Бухоро вилоят болалар кутубхонаси вилоят универсал илмий кутубхонасининг болалар бўлими негизида 1964 йил 1 июлда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 13 минг нусхадан иборат бўлиб, 15 нафар кутубхоначи ходимлар иш олиб борарди. Шу даврда кутубхонага А.В.Самохина раҳбар эди. 1970 йилда кутубхона Амир Сайид Олимхон мадрасаси биносига кўчирилган. 1973 йилда кутубхона вилоят Меҳнат шуҳрати китобига киритилган. Кутубхона қошидаги киностудиянинг «Сахий китоб …

Батафсил »

Кутубхоналар. Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилоят универсал илмий кутубхонаси

1921 йил 30 июнда Бухоро шаҳрида шаҳар кутубхонаси эшиклари очилган. Унинг ташаббускори маориф нозири Мусожон Саиджонов бўлган. Кутубхонанинг биринчи китобхони бухоролик шарқшунос олим Қори Ибод Одилов бўлган. Дастлаб кутубхона 1187 нусха китоб фонди ва 350 китобхонга эга эди. 1938 йилда Бухоро шаҳар марказий кутубхонаси вилоят кутубхонаси деб номланган ва унга Абу Али Ибн Сино номи берилган

Батафсил »

Кутубхоналар. Муҳаммад Юсуф номидаги Андижон вилоят болалар кутубхонаси

Муҳаммад Юсуф номидаги Андижон вилоят болалар кутубхонаси 1964 йилда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 7000 нусхадан иборат бўлган. 1983 йил июн ойида кутубхона учун замонавий икки қаватли бино қурилиб фойдаланишга топширилган. Кутубхона асосан мактабгача тарбия ва 14 ёшгача бўлган болаларга ҳамда уларнинг ўқишига раҳбарлик қилувчиларга хизмат кўрсатади

Батафсил »

Кутубхоналар. З.М. Бобур номидаги Андижон вилоят универсал илмий кутубхонаси

Андижон вилоят универсал илмий кутубхонаси кўнгилли либерал руҳидаги фуқаро ва ҳарбийлар ёрдамида 1907 йилда ташкил этилган. Ўша даврда Андижон туман кутубхона-қироатхонаси деб номланган. Дастлаб кутубхона фонди 387 нусхадаги дунёвий адабиётлардан иборат бўлган. Уларнинг айримлари ҳозир ҳам кутубхонанинг нодир фондида сақланмоқда

Батафсил »

Кутубхоналар. Қорақалпоғистон Республикаси Республика болалар кутубхонаси

Республика болалар кутубхонаси 1962 йилда шаҳар болалар кутубхонаси негизида ташкил этилган. Лекин кутубхона тармоқлари сони 19 тага етмаганлиги туфайли Республика болалар кутубхонаси номига эга бўлмаган. Дастлаб кутубхона фонди 2 минг нусхадан иборат бўлган. 1965 йилда кутубхона тармоқлари сони кўпайгандан кейин кутубхонага Республика болалар кутубхонаси мақоми берилган

Батафсил »

Мунавварқори. Бизда ҳамият

Ҳаво қиш ўлдиғиндан ғоят совуқ эди. Кўчалар билчираб битған, бутун атрофни балчиқлар ифлос қилиб ташлаған эди. Шул балчиқларнинг ўртасиндан, балчиқларға ботған, кийимлари йиртилган, икки кўзи нобажо бир етим бола йўлида асо ушлаб келмоқда эди. Лекин бу етим болани кўрған инсон ҳар қандай ҳамиятсиз бўлса ҳам раҳми келур эди

Батафсил »