Бош саҳифа » Тег архивлари: ислом (page 3)

Тег архивлари: ислом

Маърифат. Дангасалик сабаблари

Танбаллик ва дангасаликни келтириб чиқарадиган бир неча сабаб ва омиллар мавжуд бўлиб, ожизлик ҳам шулар жумласидан ҳисобланади. Набий (алайҳиссалом) марҳамат қилиб дедилар: «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган ишларга ҳарис бўлгин ва (ишингда) Аллоҳдан ёрдам сўрагин, лекин ҳаргиз ожизланмагин!» (Имом Муслим, Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти). Ушбу ҳадисда …

Батафсил »

Тарбия. Эрлар ҳамиятли бўлсин

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм  “Эр шиддатли бўлса, аёл уятли бўлади”  (Халқ мақоли). Бир куни қабулимга бир йигит ҳаяжон билан кириб келиб, мулоҳазали мавзуни кўтариб қолди. У: “Қори ака, жумъа маърузаларида қизларнинг тарбияси тўғрисида кўпроқ гапирмасангиз бўлмайди…”, деб ўз эътирозини билдирди. Унинг бу сўзида яқин вақт ичида қандайдир ҳодиса рўй бергани ва қаттиқ таъсир қилгани сезилиб турарди. Ундан: «Нима бўлди?» деб сўрадим. …

Батафсил »

Ҳалолликда ўрнак бўла оладиган ёшларимиз ҳаётидан икки воқеа

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин. Ҳозирги кунимизда динимиз кўрсатмаларига амал қилиш амри маҳол, тақво ва парҳезкорликни, ҳоссатан бировларнинг ҳаққидан қўрқмоқлик кўпчилик учун гўёки амалга ошмайдиган хом хаёлдан ўзга нарса эмас. Тўғри, Ислом тарихини ўргансак, ўтган улуғларимизнинг ҳар бири юқорида зикри ўтган фазилатларни ўзида мужассам қилиш борасида …

Батафсил »

Никоҳ маросимига тегишли бидъат-хурофотлар (ёҳуд ғарбдан кириб келаётган урф-одатларга кўр-кўрона тақлиднинг салбий натижаси)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин. Жуфт-жуфт бўлиб истиқомат қилишимиз учун эркак ва аёл қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, шаръий йўл билан оила қуриб, ҳамжиҳатликда яшашимиз учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган ҳукмларни бекаму кўст етказган икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Халқимиз …

Батафсил »

Уламоларимиз. Саидқул Қизилбулоқий (1894 – 1960)

Олим ва ориф инсон, шариат ва тариқат илмлари билимдони Саидқул Абдураҳим ўғли 1894 йили ҳозирги Фориш туманининг Қизилбулоқ қишлоғида туғилган. Отаси Абдураҳим мингбоши бой, дину диёнатли ва маърифатли инсон эди. Зеҳну қобилиятли беш-(олти) яшар ўғлини бошланғич савод чиқариши учун Мулла Жўлибой қўлида ўқитди. Сўнгра Саидқул болатошлик имом-хатиб домла Омон Охунддан таълим олиб, 7–8 ёшларида ҳофизи Қуръон бўлди. Ўша пайтлари Самарқанднинг …

Батафсил »

Сибирга Ислом дини ёйилишига доир

“Мюзеум-студия” илмий текшириш маркази директори, ўлкашунос олим Ришат Раҳимов Сибир тарихини ўрганиш мақсадида минг­лаб километр масофани босиб ўтди. У Ислом динини бундан саккиз аср олдин бир гуруҳ олимлар ёйишганини исботлади. Шу пайтгача тарихчилар Сибирга Ислом динини 1394-95 йиллари Ба­ҳоуддин Нақшбанд шогирдлари ёйишган деб ҳисоблашарди. Ушбу фикрни Қозон университети турк-татаршунослик кафедраси профессори Николай Катанов илгари сурган эди. У Тобол музейида сақланадиган …

Батафсил »

Қадимий Нюже (Нюцзе) масжиди

Хизмат сафари билан Хитой пойтахти Пекинда бўлдим. Шаҳарнинг Нюже кўчасида жойлашган қадимий бир масжидда намоз ўқидим. “Нюже” сўзи хитой тилида “Сигир маҳалласи” деган маънони билдирар экан. Шу маҳаллада Туркистондан келиб қолган уч минг ўзбек хонадони истиқомат қилган, улар ҳам боғдорчилик, ҳам чорвачилик билан шуғулланишган. Хитойликлар учун чорвачилик ғайри одат бўлгани учун бу ерни “Сигир маҳалласи” (“Нюже”, “Нюцзе”) деб аташган. Пекинда …

Батафсил »

Марокаш мукофотининг илк соҳиби. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон

Аллоҳ таолога минг шукр, ўтган асрда – 1943 йилдан то 1989 йилгача 46 йил давомида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармаси раҳбари вазифасида – Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, ўғиллари – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва набиралари Шамсутдинхон Бобохонов атеизм ҳукм сурган мамлакатда мусулмонлар қалбида исломий эътиқодни тик­лаш учун фидойиларча, астойдил хизмат қилишди. Уларнинг саъй-ҳаракати туфайли 1945 йили Бухорода “Мир …

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Зайд Дабусий (978–1039)

Йирик ҳуқуқшунос олим Абу Зайд Убайдулло ибн Умар ибн Исо Қозий Дабусий Бухоронинг етти машҳур қозиси (қуззоти сабъа)дан бири, ҳанафий мазҳабининг салоҳиятли вакили ва раиси эди. У Бухоро ва Самарқанд оралиғида жойлашган Дабусия қишлоғида 978 йилда туғилиб вояга етган ва 1039 йил Бухорода ҳаётдан кўз юмиб, Имом Абу Бакр Тархон мақбараси яқинида дафн этилган

Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Сарахсий (ваф. 1094)

Машҳур исломшунос-фақиҳ, Туркманистоннинг Сарахс шаҳрида дунёга келган. Бу вақт Мовароуннаҳрда қорахонийлар (927–1212) сулоласи ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад болалигидан илмга қизиққан ва ўткир зеҳнли бўлган. Сарахсда бошланғич диний таълимни олиб, Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, ҳадис, сарфу наҳв (грамматика), балоғат илмларини эгаллаган

Батафсил »

Тошкент — ислом маданияти пойтахти

«ТОШКЕНТ – ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ» – мамлакатимизда ислом маданияти ҳамда маънавий қадриятларни тиклаш ва сақлаб қолиш бўйича амалга оширилаётган эзгу ишларнинг халқаро кўламдаги эътирофларидан бири

Батафсил »