Бош саҳифа » Тег архивлари: институт

Тег архивлари: институт

Туркистон шарқ институти

ТУРКИСТОН ШАРҚ ИНСТИТУТИ – Тошкентдаги илк олий ўқув юртларидан бири. Институтда шарқ­шунослар тайёрланган. 1918 йил ташкил қилинган. Ўқиш муддати талаба ва эркин тингловчилар учун 4 йил бўлган. Институт­да 3 бўлим (илмий-назарий, амалий, 1922 йилдан маҳаллий миллат вакиллари учун тайёрлов), 12 кафедра (эроншунослик, туркшунослик, арабшунослик, тилшунослик, фалсафа, сиёсий иқтисод, исломшунослик, давлат ҳуқуқи, мусулмон Шарқи тарихи, этнография, мусулмон санъати, халқаро ҳуқуқ) бўлган. …

Батафсил »

Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши

Мамлакатимиздаги диний билим юртлари – мадрасалар қадим тарихга эга бўлиб, уларнинг довруғи бутун мусулмон оламига тарқалган. Масалан, «Ислом динининг қуббаси» ҳисобланган Бухоро шаҳрида XX асрнинг бошларида 130 та мадраса фаолият кўрсатган. Лекин шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураш, барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро …

Батафсил »

Тарих институти

ТАРИХ ИНСТИТУТИ (2009 йилгача, ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти), Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти (Иброҳим Мўминов кўчаси, 9) – 1943 йил Ўзбекистон ФАнинг Тил, адабиёт ва тарих институти негизида Тошкент шаҳрида ташкил этилган (1970 йилгача Тарих ва археология институти). Институт илмий тадқиқотларининг асосий йўналишлари: ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи; ўзбеклар этногенези, этник тарихи ва …

Батафсил »

«Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази

«БОТАНИКА» ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ, Ўзбекистон Республикаси ФА «Ботаника» илмий-ишлаб чиқариш маркази (Дўрмон йўли кўчаси, 32) – 1940 йил Ботаника институти номи билан ташкил этилган. 1941 йилдан Ботаника ва тупроқшунослик институти деб номланган. 1950 йилдан мустақил Ботаника институти. 1998 йил институтга Ботаника боғи қўшилгач, Ботаника институти ва ботаника боғи деб аталди

Батафсил »