Бош саҳифа » Тег архивлари: Илоқ

Тег архивлари: Илоқ

Нукат

НУКАТ – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (3–12-асрлар). Чоч марказидан Илоқ пойтахти Тункатга борадиган савдо йўлида жойлашган. Араб географлари асарларида Илоқнинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12-аср географларида эса Илоқ пойтахти сифатида қайд этилган. Унинг харобалари Тўйтепа шаҳрининг ғарбий чеккасида, Тошкентдан 25 км жанубида Улкан Тўйтепа номи билан сақланган

Батафсил »

Имлоқ

ИМЛОҚ – қадимий шаҳар харобалари. Олмалиқ шаҳридан (Тошкент вилояти) 12 км шарқда. Оҳангарон дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Шаҳар маркази 5 гектар, ундан шарқда жойлашган шаҳристон майдони 12,5 гектар бўлган. Шаҳристоннинг дарёга қараган шимолий томони мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамланган, қолган томонлари рабод билан ўралган

Батафсил »

Намудлиғ

НАМУДЛИF – Илоқдаги шаҳар харобаси (3–11-асрлар). Ангрен шаҳри яқинида, Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. 1966–67 йилларда ўрганилган (Ю.Ф.Буряков). Майдони – 70 гектар, бешбурчакли қалъа ва кенг шаҳристондан иборат бўлиб, дарё ва унинг ирмоқлари билан мудофааланган. Намудлиғ ўрнида 3–4-асрларда истеҳкомсиз турар жойлар пайдо бўлган

Батафсил »

Илоқ зарбхонаси

ИЛОҚ ЗАРБХОНАСИ – Илоқда танга пул зарб қилиш учун Тункат шаҳрида қурилган корхона (8-аср). Илоқ конларидан олтин ва кумушнинг кўп қазиб чиқарилиши танга зарб қилинадиган махсус корхона ташкил қилиш заруратини туғдирган. Илоқда 8–9-асрларда «Маъдан уш-Шош» зарбхонасида кўплаб кумуш дирҳамлар зарб этилган

Батафсил »