Бош саҳифа » Тег архивлари: дин арбоблари

Тег архивлари: дин арбоблари

Шайх Зайниддин бобо

Шайх Зайниддин бобо 1164 йилда Бағдод шаҳрида туғилган. Шайх Зайниддиннинг оталари — Шайх Шаҳобиддин Абу Хафс Умар Сухравардийдир. У киши атоқли олим ва жамоат арбоби бўлиб, «сухравардиййа» тасаввуф тариқатини яратганлар. «Аворуф ул-маориф» номли машҳур китобнинг муаллифи

Батафсил »

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Хўш, Хожа Аҳрор ким? Бу зотнинг беш асрдан буён тиллардан тушмай келишининг сабаби нимада? Нима учун бу кишини Хожа Аҳрор Валий дейдилар? Нега бу киши ҳақида кўплаб, турли туман мулоҳазалар ёзиб келинган? Тарихий манбаларда Хожа Аҳрор ҳақида ғоят муҳим маълумотлар бор

Батафсил »

Шайх Шиблий

Бу заминдан не-не улуғ зотлар етишиб чиқмаган дейсиз. Афсус, уларнинг барчаси ҳақида ҳам етарли даражада маълумотга эга эмасмиз. Жумладан, Шайх Шиблийни биладиганлар ҳам кўп эмас. Ваҳоланки, Фаридиддин Атторнинг «Тазкират ул-авлиё»сида, Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» каби асарларида бу улуғ шайх номи алоҳида эҳтиром билан тилга олинади

Батафсил »

Тошкент алломалари ва тарихий шахслари. Қаффол Шоший

«Ўрта асрларда Тошкентдан етишиб чиққан йирик алломалардан бири машҳур қонуншунос, файласуф, тилшунос ва забардаст адиб Қаффол Шоший эди. У ҳижрий 291, милодий ҳисоби билан 903 йили Тошкент шаҳрида дунёга келди».

Батафсил »

Шайхонтоҳур меъморий ансамбли

Меъморчилик иншоотлари туркумидан ташкил топган, 600 йилдан ортиқроқ тарихга эга собиқ Шайх Хованд Тоҳур қабристони номи билан аталувчи зиёратгоҳга ҳозирги Алишер Навоий номли кўча орқали Тархи чортоқ шаклидаги дарвозадан кириларди

Батафсил »

Тарихий Тошкент (XIX-XX асрларга оид фотосуратлар). 2-қисм

Фотоальбомнинг электрон талқини. 1-қисмга ўтиш ШАЙХОНТОҲУРДАГИ САЙИДАЗИМБОЙ МАСЖИДИ Шайхонтоҳурдаги катта гузар масжиди XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг фахрий фуқароси, Тошкентнинг машхур жамоат арбоби, маҳкама раиси Сайид Азимбой томонидан қурдирилган. Бугунги кунда мавжуд эмас. Ҳозирги кундаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган. 1909 йил. И.Бек-Назаров нашриёти ойнахати.

Батафсил »

Тошкентликлар. Қаффол Шоший (Ҳастимом)

ҚАФФОЛ ШОШИЙ (тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший ал-Кабир; 904–976) – шофиъийлик мазҳабининг етакчи олимларидан бири, муҳаддис, фақиҳ. Ҳазрати Имом (қисқача – Ҳастимом) номи билан машҳур. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 г келадиган жажжи қулф-калит ясагани учун «Қаффол» («Қулфчи») лақаби берилган. Чуқур билими, улкан ишлари эвазига Имом ал-Кабир («Улуғ имом») деб таърифланган. Шош (Бинкат)да ҳунарманд оилада …

Батафсил »

Тошкентликлар. Абулҳасан Қосим Шоший

АБУЛҲАСАН ҚОСИМ ШОШИЙ (10-аср) – аллома. Шошда туғилган.  Қаффол Шошийнинг ўғли. Тарихий манбаларда дунёдаги улуғ имомлардан бири сифатида эътироф этилган. Унинг 10 жилдли «Ат-Тақриб фил-фуруъ» («Фуруъга яқинлашиш») асари фиқҳ илмида алоҳида ўрин эгаллайди. Тарихчи Ибн Халликоннинг ёзишича, «Бу асар шофиъий мазҳабидаги мўътабар китоб­лардан бўлиб, кимнинг ҳузурида шу китоб бўлса, бошқасининг хожати йўқдир». Исломшуносликда турли фиқҳий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда …

Батафсил »

Тошкентликлар. Абулқосим эшон

АБУЛҚОСИМ ЭШОН ибн Эшонтўрахон (туғилган йили номаълум–1892) – дин арбоби, Тошкентнинг машҳур эшонларидан, шайх. Тошкентда туғилган. Отаси Эшонтўрахон нафақат Тошкент, балки бутун Қўқон хонлиги ҳудудида катта нуфузга эга бўлган. Рус тадқиқотчилари (В.Н.Наливкин, Н.Ликошин, Н.П.Остроумов ва бошқалар) Абулқосим эшон замонасининг ақлли, зукко, билимли инсонларидан бири эканлигини эътироф этишган. Абулқосим эшон ўз маблағига мадраса бунёд этган. 1892 йил Тошкентда вабо касаллиги аломатлари …

Батафсил »