Бош саҳифа » Тег архивлари: Чоч (page 2)

Тег архивлари: Чоч

Қадимги Чочдаги урбанистик жараёнлар тарихига доир айрим мулоҳазалар

Тарихий ҳодисалар ва воқеаларнинг тарихий аниқлигида, тарихий-маданий тараққиёт босқичларида шундай жиҳатлар борки, уларни бир-бири билан мантиқий таққослаш, қиёсий солиштириш асосида ўрганиш, қўйилган масалага кўпгина ойдинликлар киритиши тадқиқотчилар томонидан эътироф этилган

Батафсил »

Фарғона ва Чоч илк ўрта асрларда: ижтимоий-иқтисодий ривожланиш анъаналари

Археологик ва ёзма манбаларга кўра, Марказий Осиёнинг илк ўрта асрлар жамияти тизимларида чуқур ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий туб ўзгаришлар кузатилади. Ушбу жараён дастлаб антик давр ниҳоясида кушонлар салтанати, Даван (Давань) ва Қанғ-Кангуй (хитойчада Кандзюй) каби конфедератив давлатлари таназзули

Батафсил »

Илк ўрта асрлардаги Чоч тараққиётига Сўғднинг таъсири

Тарихий Чоч Ўрта Осиёдаги йирик деҳқончилик воҳаси (Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари ҳавзаси) ва кўчманчи чорвадорларнинг ҳудудлари кесишган ўзига хос маданиятга эга минтақа ҳисобланади. Чоч ҳақидаги илк ёзма маълумотлар Қанғ давлати ва ундан мустақил давлатлар ажралиб чиқиши даврига тўғри келади

Батафсил »

Қовунчитепа

ҚОВУНЧИТЕПА – археологик ёдгорлик, шаҳар харобаси. Янгийўл шаҳрида, Куркулдак каналининг сўл соҳилидаги дўнгликларда жойлашган. Майдони – 25 гектар. Арк (50х50 м), шаҳристон (150х100 м)дан иборат. Атрофи мудофаа девори ва хандақ билан ўралган. Жануб ва ғарб томонида ҳунармандлар маҳаллалари – рабодлар туташган. 1970 ва 1976 йилларда Ю.Ф.Буряков томонидан тадқиқ этилган

Батафсил »

Қадимги Тошкент Буюк ипак йўли чорраҳасида

Мазкур мақолада қадимги ва ўрта асрлар Тошкент воҳасининг асосий маркази бўлган Чоч воҳасининг табиий-иқтисодий тараққиёти тадқиқ қилинган. Воҳада Ипак йўли йўналишларининг шаклланиш босқичлари таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан Ипак йўли чорраҳасида пайдо бўлган шаҳарлар функцияси аниқланган

Батафсил »

Чоч ҳарбий археологияси бўйича маълумотлар (Материалы к военной археологии Чача)

Мақола (қўҳна Қанқа ҳудудидаги ибодатхона мажмуасидан топилган ашёлар асосида) Чоч ўлкасидаги ҳарбий археология муаммоларига бағишланган. Тадқиқот сифатида ибодатхонадаги қазилма ишлар пайтида топилган қурол-яроғ буюмлари хизмат қилади. Улар ибодатхонага туҳфа ёки ўлжа сифатида хайр-эҳсон қилинган

Батафсил »

Данфиғонкет

Данфиғонкет – ўрта асрларда Чочдаги шаҳар (4–12-асрлар). Араб географлари асарларида (10-аср) Шутуркетдан икки фарсаҳ шарқда, Буюк ипак йўлининг Чинончкет (Чиноз)дан Чоч пойтахти Бинкатга борадиган савдо йўлида жойлашгани қайд этилган

Батафсил »

Далварзинтепа

ДАЛВАРЗИНТЕПА – археологик ёдгорлик (мил. бошлари – 15-аср). Бекобод туманидаги Жумабозор қишлоғида жойлашган. Араб географлари (10-аср), Бобур (15-аср) томонидан қайд қилинган Илоқдаги шаҳар – Хос ўрнида бўлган (Э.Ю.Бурякова, 1966)

Батафсил »

Бўзгонтепа

БЎЗГОНТЕПА – археологик ёдгорлик. Тошкентнинг шарқий чеккасида (Чингелди деган жойда), Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган истеҳкомсиз аркли қишлоқ харобаси (1–16-асрларда мавжуд бўлган). Ўлчами – 100 х 300 м, арки – 30 х 60 м, баландлиги – 12 м

Батафсил »

Тошкент: қадимда ва ўрта асрларда, шаҳарнинг вужудга келиши ва шаҳар маданиятининг ривожи

Мақолада археологик маълумотлар асосида, асрлар давомида Тошкент шаҳрининг вужудга келиши ва ривожи кўриб чиқилган. Мил. авв. II асрга оид шаҳар типидаги қадимги манзилгоҳ Шоштепа шаҳристонининг ўрни кўрсатилган

Батафсил »

Худойнкет

ХУДОЙНКЕТ – Чочнинг қадимий шаҳарларидан бири (1–12-асрлар). Араб географлари (10-аср) Худойнкетни Харашкетдан Бинкатга борадиган Буюк ипак йўлида (1 фарсаҳ масофада) жойлашганини қайд этишган. Худойнкет харобалари Оққўрғон шаҳрининг шимолий чеккасида Оққўрғон шаҳар харобаси номи билан машҳур

Батафсил »

Илоқ зарбхонаси

ИЛОҚ ЗАРБХОНАСИ – Илоқда танга пул зарб қилиш учун Тункат шаҳрида қурилган корхона (8-аср). Илоқ конларидан олтин ва кумушнинг кўп қазиб чиқарилиши танга зарб қилинадиган махсус корхона ташкил қилиш заруратини туғдирган. Илоқда 8–9-асрларда «Маъдан уш-Шош» зарбхонасида кўплаб кумуш дирҳамлар зарб этилган

Батафсил »