Бош саҳифа » Тег архивлари: Чоч

Тег архивлари: Чоч

Тошкент-2200. Беруний ва Птолемей Тошкент ҳақида

Тошкентнинг 1983 йилда нишонланган 2000 йиллиги ёдимизда. Ўшанда, асосан археологик қазишмаларга асосланиб, ўша сана нишонланган эди. Тошкент ҳақида тарихий манбаларда эслатилиши ҳам қарийб 2000 йилга бориб қолади. Тарихий тадқиқотлар тажрибаси кўрсатишича, бирор шаҳар ёки давлатнинг ёзма манбада эслатилиши бу объектларнинг пайдо бўлишидан 2-3 аср, баъзан эса 5 аср кеч келади. Шунинг учун Тошкентнинг тарихини ҳам бемалол икки минг йилдан ортиқ ... Батафсил »

Тошкент-2200. Тошкент маҳалла — кўйларининг айрим тарихий номлари семантикаси

Пойтахтимизнинг тарихий манзарасида асрлар оша қад кўтарган сон-саноқсиз тураржойлар топонимиясида ўзига хос бениёз маъною сифатларни англатувчи турли фонетик шакллардаги атамалар қайд этилади. Уларда нафақат шаҳар ва унинг теварак атрофи табиати, хусусан пасту баландликлардан иборат ер сатҳи ёки шаҳарликларнинг оби ҳаёт манбаи анҳору суғориш тармоқлари, балки шаҳар маъмурий қисмларининг кўрки бўлган даҳа, маҳалла-кўй, иморату иншоотлари ва уларда ўз инъикосини жилолаган шаҳарсозлик ... Батафсил »

Шўртепа

ШЎРТЕПА – археологик ёдгорлик (7–8-асрлар, қисман 10–12-асрлар, 15-аср), аркли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида, Қорасувдан Товкат ариғи ажралиб чиққан ерда жойлашган. Баландлиги 7 м ли арк ва унга туташ қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган. 1887 йил Н.П. Остроумов қазилма ишлари олиб борган. 1949 йил И.Баишев ва В.М.Массон қайд қилган. 1968 йил Тошкент археология экспедицияси Шўртепада текшириш ишлари ўтказиб, Шўртепа аркининг ... Батафсил »

Тудун

ТУДУН (хитой манбаларида – Тутунь) – Чочни идора этган туркий ҳокимлар унвони (7–8-асрлар). 7-аср бошида Турк хоқонлиги ўз тасарруфидаги шаҳарларга хоқон номидан ноиблар тайинлашга киришган. Чунончи, хитой манбаларига кўра, 605 йил турк хоқони Шегуйхон Чоч тахтига Тянь-чжи (Фу-чжи)ни те-ле (Тегин) унвони билан ўтқазган, у Чочни 620 йилгача идора этган. Манбаларда 641 йил турк хоқони Чоч тудунини қўшин билан ўз душманларига ... Батафсил »

Тошкент-2200. Қадимги Чоч ёдгорликларида олиб борилган кимёвий-технологик ва таъмирлаш ишлари таҳлили

1966 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих ва археология институти таркибида махсус илмий лаборатория ташкил этилди. Унга республикамизда очилаётган археологик ёдгорликларда топилаётган ноёб санъат асарлари, турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ва меъморий ёдгорликларни табиий фан усуллари ёрдамида ўрганиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш усулларини яратиш ва зарурий амалий ишларни бажариш юклатилган эди Батафсил »

Ташкент-2200. Начальный этап денежного обращения в Чаче (Чочда пул муомаласининг илк босқичи)

Область Чач (Юени, Ши), известная по китайским источникам, в отличие от южных и центральных областей Средней Азии была несколько позднее втянута в сферу денежных отношений. В Согде, Греко-Бактрии, Хорезме их зарождение относят к III-II вв. до н.э., в Чаче появление собственных монет произошло на пять столетий позднее Батафсил »

Нукат

НУКАТ – ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (3–12-асрлар). Чоч марказидан Илоқ пойтахти Тункатга борадиган савдо йўлида жойлашган. Араб географлари асарларида Илоқнинг энг йирик шаҳарларидан бири, 12-аср географларида эса Илоқ пойтахти сифатида қайд этилган. Унинг харобалари Тўйтепа шаҳрининг ғарбий чеккасида, Тошкентдан 25 км жанубида Улкан Тўйтепа номи билан сақланган Батафсил »

Тошкент-2200. Чоч ва Сўғд: савдо-иқтисодий алоқалар тарихидан (илк ўрта асрлар даври мисолида)

 Ўрта Осиёнинг Хитой ҳамда Шарқий Осиё ҳудудидаги бошқа давлатлар билан қадимги даврлардаёқ вужудга келган ижтимоий-сиёсий, маданий ва савдо-иқтисодий алоқалари илк ўрта асрларда, айниқса, VI-VIII асрларда ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Савдо — иқтисодий алоқалар ривожида, энг аввало, Ўрта Осиёнинг ривожланган ҳудудлари – Сўғд ва Чоч мулкликлари муҳим ўрин эгаллайди Батафсил »

Гаркерт (Ғузкерт)

ГАРКЕРТ, F у з к е р т – ўрта асрларда Чоч шаҳри (6–12-асрлар). Араб географларининг маълумотларига кўра (10-аср), Исфижоб йўлида Келес дарёсининг юқори оқимида жойлашган. Қозиғурт тоғи ёнбағридаги дарёнинг сўл соҳилидаги Шаробхона шаҳар харобаси ўрнида бўлган, деб ҳисобланади (Г.И.Пацевич) Батафсил »

Харашкет

ХАРАШКЕТ – Тошкент воҳасидаги қадимий шаҳар. Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Қанқа» қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ҳудудида жойлашган. 10-аср араб географлари (Истаҳрий, Ибн Ҳавқал, Мақдисий) томонидан Чоч шаҳарлари қаторида тавсифланган. Масалан, Ибн Ҳавқалнинг маълумотига кўра Харашкет – катталиги жиҳатидан Чочда унинг пойтахтидан кейин иккинчи шаҳар бўлган Батафсил »