Бош саҳифа » Тег архивлари: маҳалла (page 3)

Тег архивлари: маҳалла

Камолон

КАМОЛОН – Бешёғоч даҳасидаги қадимий маҳалла. «Дархон», «Эшонгузар», «Янгимаҳалла», «Самарқанд дарвоза», «Гулистон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аламбардор мақбараси ва қабристони бор. Қарийб 200 хонадон яшаган

Батафсил »

Дўмбиробод

ДЎМБИРОБОД ДАҲАСИ – Чилонзор туманида, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик ва Гавҳар кўчалари ҳамда Бўрижар канали оралиғида. Даҳада, асосан, якка тартибдаги уй-жойлар ва 4 қаватли турар жой бинолари жойлашган. Даҳани лойиҳалаш ва қуриш ишлари 1950-йилларда бошланган

Батафсил »

Яланғоч(ота)

ЯЛАНFОЧОТА – ўтмишда туркий халқларда шамол ҳомийси. Этнограф А.Диваев (1855–1933) келтирган маълумотга кўра шамол чақириш маросимида ижро этиладиган қўшиқда шамол ҳомийси сифатида Яланғочотага мурожаат этилган. Яланғочотага эътиқод қилиш Тошкент атрофлари ва Жанубий Қозоғистонда яшовчи ўзбеклар орасида кенг тарқалган

Батафсил »

Бешёғоч

БЕШЁFОЧ, Бешоғоч – ўтмишда Тошкентдаги тўрт даҳадан бири. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида (19-аср) Зангиота даҳаси номи билан қайд этилган. Баъзи олимлар (Ҳ.Ҳасанов) фикрича, қадимги туркий узунлик, масофа ўлчови – оғочдан олинган. (1 оғоч – 7 – 8 км). Шу асарда даҳа номи бешёғоч қавми, тоифаси номидан олингани айтилган

Батафсил »

Ачавот

АЧАВОТ, Аччиобод, Ачаобод – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. 19-аср охири – 20-аср бошларида Чимбой, Ёв ва Сағбон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, шаҳар мудофаа деворига туташган. Ачавот номининг этимологияси мунозарали

Батафсил »

Баландмасжид

БАЛАНДМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Оқмасжид, Девонбеги, Говкуш, Қатортерак маҳаллалари ва Каттакўча (ҳозирги Навоий кўчаси) билан чегарадош бўлган. 400 дан ортиқ хонадон бор эди. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, мирлар ва маҳсумлар тоифасига мансуб бўлган

Батафсил »

Кўкча

КЎКЧА – ўтмишда Тошкентдаги 4 даҳадан бири ва дарвоза номи. Манбаларда Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам аталган. Шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган. Даҳа ҳудудини чуқур жарликлар кесиб ўтган. Чегараси шарқдан Сағбон кўчасининг шарқидан, жануби-шарқ тарафидан Қуйи Бўзсув бўйлаб (ҳозирги Маннон Уйғур ва Самар­қанд дарвоза кўчаси оралиғидан) ўтган.

Батафсил »

«Минор» маҳалласи

МИНОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Қашқар, Қиёт маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла ҳудудидан Анҳор канали оқиб ўтган. 200 дан ортиқ хонадон яшаган (аҳолиси қарийб 1400 киши). Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, шаҳар ташқарисидаги далаларида (Оққўрғон, Ялан­ғоч мавзелари) деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. «Минор» маҳалласи (Юнусобод, Марказ-6, Носиров берк кўчаси, 59)

Батафсил »

Биласизми? Қиёт маҳалласи

ҚИЁТ – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Fарбдан Қорёғди маҳалласи, шимолдан Шайхонтоҳур кўчаси (ҳозирги Навоий кўчаси), шарқдан Анҳор канали билан чегараланган. Юздан ортиқ хонадон бўлган. Аҳолиси (қарийб 650 киши), асосан ўзбекларнинг қиёт қабиласидан бўлиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Дала ҳовлилари Миробод, Қорасув, Олтинтепа, Шўртепа, Оққўрғон, Бўз, Чилдухтарон ва бошқа мавзеларда бўлган. Қиётдаги Бекмуҳаммадбий масжидида Муҳаммад Солиҳ­хўжанинг бобоси Абдураҳим­хўжа (19-аср), 1863 йилдан …

Батафсил »