Бош саҳифа » Тег архивлари: маҳалла (page 2)

Тег архивлари: маҳалла

«Розиқбой» маҳалласи

РОЗИҚБОЙ – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Тешабой, Бадалбой, Арпапоя маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Тахминан 80 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, қўйчилик, ҳунармандчилик, баққоллик билан шуғулланган. Мактаб, масжид, баққоллик дўконлари бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги ҳудудида Олмазор даҳасининг турар жой бинолари қурилган

Батафсил »

Самарқанд дарвоза

САМАРҚАНД ДАРВОЗА – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Зангиота, Чақар, Захариқ, Камолон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, бир чеккаси Чақарариққа ёндошган. Ҳудудида шаҳар дарвозаларидан бири – Самарқанд дарвозаси жойлашган (номи шундан). Самарқандга бориладиган карвон йўли шу ердан бошланган. Маҳаллада 50 дан ортиқ хонадон яшаган

Батафсил »

Шоҳнишинтепа

ШОҲНИШИНТЕПА – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Чақар, Тўқлижаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош. Чиғатой дарвозаси ёнида жойлашган. 300 га яқин хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, майда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик ва деҳқончилик (Захариқ, Оқтепа, Белтепа, Дамариқ мавзеларида) билан шуғулланган

Батафсил »

«Сарикўл» маҳалласи

«САРИКЎЛ» МАҲАЛЛАСИ (Фидойилар кўчаси, 26) – Миробод туманидаги маҳалла. Фитрат, «Қорасув», «Олтинкўл» маҳаллалари билан чегарадош. 1930-йилларда маҳалла ўрнида Чирчиқ дарёси оқиб ўтган, кейинчалик дарё ўрнида кўл пайдо бўлган, унинг суви лойқа сариқ рангда бўлганлиги учун «Сариқкўл» деб аташган

Батафсил »

Тиканлимозор

ТИКАНЛИМОЗОР – Бешёғоч даҳасидаги қадимги маҳалла. Қовурмоч, Хонақоҳ, Чорсу, Қўрғонтаги маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 300 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик (шаҳар ташқарисидаги ерларида), баққоллик билан шуғулланган

Батафсил »

Занжирлик

ЗАНЖИРЛИК – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Қудуқбоши, Мерганча, Падаркуш маҳаллалари билан чегарадош. Қуйи ва Юқори Занжирликка бўлинган. Қарийб 100 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерларида (Авайхон, Товкаттепа, Аския, Лабзак) деҳқончилик билан шуғулланган. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичилган

Батафсил »

Учтепа

УЧТЕПА – илк ўрта аср қишлоқ харобаси (6–8; 10–15-аср боши) – Оқтепа майдонидаги «Мебель» дўкони ўрнида жойлашган учта тепаликдан иборат. Бинкат атрофидаги ҳунармандлар яшайдиган қишлоқ бўлиб, асосан сопол ва шиша буюмлари билан шуҳрат қозонган. Мўғуллар истилоси (13-аср боши)дан сўнг, 14–15-асрларда ҳаёт қисман тикланган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг шаҳар ва унинг атрофида кенг қурилиш ишлари олиб борилиши жараёнида текисланиб ташланган

Батафсил »

Шайхонтоҳур. Хадра, Дархон, Баландмасжид, Занжирлик, Ўқчи маҳаллалари

Хадра маҳалласи Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги қадимги мураккаб чорраҳаларидан бири ҳисобланади. Шаҳристон билан чегарадош, Ғарбда Чорсу билан боғланган кўча, Шимолда Эскижўва томонга борадиган кўча, Шарқ томондан шаҳарни ўрда билан улайдиган тошкўча, Жануб томон эса Бешёғоч даҳасига олиб борган

Батафсил »

Кўкча даҳаси. Чиғатой, Ҳофиз Куйкий, Қўшчи, Шоҳнишин тепа маҳаллалари

Чиғатой маҳалласи. Соғбон, Қўшчи, Сақичман, Каллахона маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Чиғатой дарвозасини қўриқлаш, шу дарвоза яқинида яшайдиган Чиғатой аҳолисига топширилган. Дарвоза, кўча ва маҳалла номлари Чиғатой деб атала бошланган

Батафсил »

Сузукота маҳалласи

Шу маҳалла фаолларидан бўлмиш Асқархожи Обидов тўплаган маълумотларга кўра маҳалланинг асосчиси Сузукота (Мустафоқул) XII асрнинг ўртаси XIII асрнинг бошида яшаган. Хожа Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли Мустафоқул 1140 йилда Сайрамда таваллуд топган

Батафсил »

Тошкентнома. Бешёғоч даҳаси. Камолон, Самарқанд дарвоза

Камолон — Бешёғоч даҳасидаги маҳалла. Дархон, Эшонгузар, Янги маҳалла, Самарқанд дарвоза, Гулистон маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аъламбардор мақбараси ва қабристони бор. Новза, Қозиробод, Дўмбиробод, Қонқус мавзеларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланганлар

Батафсил »

Тошкентнома. Бешёғоч даҳаси. 1-қисм

Бешёғоч (туркийча) бешта дарахт маъносида. Муҳаммад Солиҳнинг “Тошкентнинг янги тарихи” номли асарида Бешёғоч қабила номи билан боғлиқлиги қайд этилган. Қўлёзма манбаларда Зангиота даҳаси деб ҳам юритилган. Даҳада шаҳарнинг уч дарвозаси (Самарқанд, Камолон ва Бешёғоч), беш йирик мадраса, 75 масжид, 76 маҳалла ва 36 мавзеси бўлган

Батафсил »

Жанггоҳ (Жангоб)

Жанггоҳ (ёки Жангоб) маҳалласи, Шайхонтаҳур даҳасида; Эскижува, Ғиштмасжид, Ҳадра, Чуқурқишлоқ маҳаллалари билан чегарадош, Шайҳонтаҳур кўчасига туташган. Ҳозирги А.Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг ўрни. “Жанггоҳ” сўзи икки ўзакли қўшма топоним бўлиб “жанг” ва “гоҳ” морфемаларидан ташкил топган, “жанг-уруш”, “гоҳ”- форсча “жой”, “ер” маъноларидаги топоним ясовчи аффикс

Батафсил »

Х.Бўриева. Тошкент шаҳрининг тарихий топонимияси (II-боб)

(45-бет)…Тошкўча Шайхонтаҳур даҳасидан шарқий томонга йўналган. Уни Анҳор канали кесиб ўтган. Эски шаҳарни янги шаҳар билан боғлайдиган асосий кўча ҳисобланган. Унга 1884 йили илк бор тош-шағал тўкилганлиги сабабли халқ томонидан Тошкўча деб аталган. XIX аср бошларида эски шаҳарнинг энг гавжум кўчаларидан ҳисобланган, 1912 йилдан трамвай қатнаган

Батафсил »