Бош саҳифа » Тег архивлари: археология

Тег архивлари: археология

Мингўрик

МИНГЎРИК – археологик ёдгорлик, қадимий шаҳар харобаси қолдиғи (1–13-асрлар). Маҳаллий аҳоли ўртасида у Афросиёб тепаси номи билан ҳам машҳур бўлган. Тўртбурчак аркка ёндошган минора-қаср ва шаҳристоннинг тепаликка айланган ҳудудидан иборат. 19-асрга оид шаҳар харитасида майдони 30–35 га эканлиги кўрсатилган Батафсил »

Шоҳрухия

ШОҲРУХИЯ, Шарқия – ўрта аср шаҳар харобаси (14–19-асрлар). Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Шоҳрухияни ҳаваскор археолог Д.К.Зацепин (1876), Е.Т.Смирнов (1894, 1896) ўрганган. 1973 йилдан Шош–Илоқ экспедицияси (Ю.Ф. Буряков) текширади. Шоҳрухия қадимий Банокат ўрнида вужудга келган Батафсил »

Шоштепа

ШОШТЕПА – археологик ёдгорлик, ташқи ва ички қишлоқ ҳамда баланд арк – қалъадан иборат шаҳар харобаси (милоддан аввалги 9-аср – милодий 16-аср). Жўн канали бўйида (Чоштепа кўчасида) жойлашган. Дастлаб Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари томонидан қайд этилган Батафсил »

Бинкат

БИНКАТ – Чоч (Шош)нинг ўрта асрлардаги (9–12-асрлар) пойтахти. Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги бинолар тагида қолиб кетган шаҳар харобаси деб ҳисобланади (В.В.Бартольд, М.Е.Массон). 10-аср араб манбаларига кўра, Бинкатнинг узунлиги ва кенглиги бир фарсах (6–7 км.га яқин) бўлган ва қўрғон (кўҳандиз ёки арк), ички шаҳар (шаҳристон ёки мадина) ва икки рабод: ички (рабоди дохил) ва ташқи (рабоди хориж)дан ташкил топган Батафсил »

Тошкент шаҳри. Катта мақола

Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди Батафсил »

Чоч воҳаси тангалари. 4-қисм. 17-25 тангалар

Илк ўрта асрларга оид тангалар. Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 17-танга. 6-аср охирги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тахтда ўтирган ҳукмдор тавири акс этган. Ҳукмдор бошининг чап томонида ярим ой ва унинг остида саккиз қиррали юлдуз тасвирлари ўрин олган Батафсил »

Шайхонтоҳур меъморий ансамбли

Меъморчилик иншоотлари туркумидан ташкил топган, 600 йилдан ортиқроқ тарихга эга собиқ Шайх Хованд Тоҳур қабристони номи билан аталувчи зиёратгоҳга ҳозирги Алишер Навоий номли кўча орқали Тархи чортоқ шаклидаги дарвозадан кириларди Батафсил »

Чоч воҳаси тангалари. 3-қисм. 9-16 тангалар (илк ўрта асрларга оид тангалар)

Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 9-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида свастика тасвири ўрин олган. Маълумки, ушбу белги кўпгина халқларда мавжуд бўлиб, ҳаётнинг давомийлиги англатган. Батафсил »

Тошкент «Оқтепа»лари (номларнинг келиб чиқиш тарихи)

Оқтепа — Ўрта Осиёда қадимги бинолар қолдиқлари ва археологик маданий қатламлар сақланган тепаликлар номи. Тошкент шаҳрининг ўзида бир қанча Оқтепалар мавжуд — Кўкча Оқтепаси, Чилонзор Оқтепаси, Сағбон Оқтепаси, Чиғатой Оқтепаси, Юнусобод Оқтепаси. Батафсил »