Бош саҳифа » Биласизми? » Султон Маҳмудхон (Хоникахон)

Султон Маҳмудхон (Хоникахон)

СУЛТОН МАҲМУДХОН (ХОНИКАХОН) (? –1504) – Мўғулис­тон хони. Юнусхоннинг ўғли. Бобурнинг тоғаси. 1487 йил отаси вафот этгач, тахтга ўтқазилган. Султон Маҳмудхонга қарши чиққан Умаршайх Мирзо ва Султон Аҳмад Мирзо қўшини Тошкент яқинидаги мустаҳкам Аштар қалъаси ёнидаги жангда мағлуб бўлган. 1488 йил Султон Аҳмад Мирзо қўшини устидан Чир (Чирчиқ) дарёси бўйида ғалаба қозонган. Натижада Султон Маҳмудхоннинг обрўси, куч-қудрати ошган. Мўғулистоннинг шарқий қисмига укаси Султон Аҳмадхон (Олачахон), Fарбий қисмига ўзи бош бўлиб, қароргоҳи – Тошкент шаҳрида жойлашган. 1493 йил Султон Аҳмад Мирзонинг катта қизи Робия Султон бегим (Қо­ракўз бегим)га уйланган. Самар­қанд ва унинг атрофида Султон Маҳмудхонни Хоникахон деб аташган. Бобурга Самарқандни эгаллашида ҳарбий ёрдам берган. Бобур унинг саройида, Тошкентда маълум муддат яшаган (1501–02). 1503 йил Султон Маҳмудхон ва укаси Султон Аҳмадхонларнинг бирлашган қўшини Архиён қалъаси (Фарғона) яқинида Шайбонийхон қўшини томонидан тор-мор келтирилган, ака-укалар асир олинган. Султон Маҳмудхоннинг Тошкентга вақтинчалик ҳоким қилиб қолдирилган ўғли Султон Муҳаммад шаҳарни ташлаб қочган. Шайбонийхон Тошкентни эгаллаб, уни амакиси Суюнч­хўжахонга берган. Султон Маҳмудхон ва укасига шафқат қилиб қўйиб юборган. Улар Мўғулистонга кетишган, бир оздан сўнг Султон Аҳмадхон вафот этган. Тахт учун курашда Султон Маҳмудхон ёлғизланиб, кўмак истаб Шайбонийхон ҳузурига келган. Бироқ фарзандлари билан бирга Хўжанд дарёси бўйида қатл этилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Post Views: 6 Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *