Бош саҳифа » Тошкентликлар » Султон Акбарий

Султон Акбарий

СУЛТОН АКБАРИЙ (1923.3.12–1997.3.6.) – шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкентда туғилган. Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942–45). Республика газета ва журналларида, Бадиий адабиёт нашриётида масъул лавозимларда ишлаган. Ўз даврида долзарб бўлган мавзуларда мақолалар ёзган. Ижоди 1940 йилдан бошланган. Бахшиёна услубда ижод қилган. «Имоним, эътиқодим», «Яраланган қўшиқлар», «Сулув сулув эмас, суйган сулув», «Шукрона», «Меҳригиё» (1956), «Довон ва девон» «Кўнгил оҳанглари» (1968) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. Султон Акбарий достоннавис сифатида ҳам кўплаб асарлар ёзган («Гирдоб», 1964; «Устод», 1970; «Қатағон», 1992). Қирғиз эпоси «Манас»нинг 3-китобини ўзбек тилига таржима қилган. Тошкентдаги кўчалардан бири Султон Акбарий номи билан аталади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Саид Аҳмад

САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *