Бош саҳифа » Тошкентликлар » Шошлик муҳаддислар. Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шоший

Шошлик муҳаддислар. Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шоший

Абу Саъд Самъоний ўзининг «Ансоб» асарида Шошни «Сайхун дарёси ортидаги турклар билан чегарадош шаҳар бўлиб, у «Шош» деб аталади»[1] дея таърифлаган. Шунингдек, Самъоний бу ердан кўплаб имомлар етишиб чиққанлиги, Абдуллоҳ ибн Авона Шоший шулар жумласидан эканлигини биринчилар қаторида қайд этган[2].

Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шошийдан буюк муҳаддис, Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбий ва бошқалар ҳадис илмидан таълим олишган[3]. Унинг жияни Абу Али Фазл ибн Аббос Шоший илм талабида Марв ва Ироқда бўлиб, Али ибн Ҳожар, Аҳмад ибн Ҳанбалдан ҳадис илмини ўрганган. Абу Али Фазл ибн Аббос Шошийдан Шош аҳли таълим олган. У 286/899 йилда вафот этган[4].

Неъматулло МУҲАМЕДОВ
ШОШ ВОҲАСИ ОЛИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОСИ

«Тошкент ислом университети»
нашриёт-матбаа бирлашмаси,
Тошкент — 2007

[1] ал-Ансоб. 7-жилд. -Б. 244

[2] ал-Ансоб. 7-жилд. -Б. 244

[3] Ўша манба. 7-жилд. Б. 244

[4] Ўша манба. 7-жилд. Б. 244.; Яна қаранг: Абдулкарим Самъонии. Насабнома. — Бухоро, 2003. -Б. 205

Ўхшаш мақола

Саид Аҳмад

САИД АҲМАД (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусанхўжаев Саид­аҳмад) (1920.10.6–2007.5.12) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *