Бош саҳифа » Шош таомлари » Шош таомлари. Норин

Шош таомлари. Норин

НОРИН – Тошкентда кенг тарқалган миллий таом. Тайёрлаш усули: от ёки мол гўшти (баъзан, қази) қозондаги совуқ сувга солиб, кейин милтиратиб (янги мол ёки от гўшти 1–1,5 соат, сур от гўшти 2 соат) қайнатилади. Сўнгра совитилиб сомонча шаклида майда тўғралади. Ошхамир юпқа 0,8–1 мм қилиб ёйилиб 10х10 см, 10х5 см ли шапалоқлар кесилади. Хамир гўшт шўрвасида пишириб олинади ва бир оз совитилгач, ҳар бир шапалоқ бетига доғланган пахта ёғи (ёки қази ёғи) суртилиб, лаганларга устма-уст тахланади. Сўнг шапалоқ хамир пилта қилиб (3,5–4 см) кесилиб, майда қилиб тўғралади. Тўғралган гўшт хамир билан аралаштирилади. Бундай норин қуруқ норин деб аталиб, тақсимчаларга солиб, юзига зирапиёз ва 1–2 паррак қази қўйиб, яхна таом сифатида дастурхонга тортилади. Норин хамир пиширишдан аввал олиб қўйилган гўшт шўрваси ҳамда пиёз қўшиб ҳам истеъмол қилинади (ҳўл норин). Бундай норин косаларда дастурхонга тортилади. Норин энг қадимий таомлардан ҳисобланади. Бугунги кунда норин Тошкентда кўпинча меҳмонлар учун байрам ва тўй дастурхонига биринчи (ҳўл норин) ва иккинчи (қуруқ норин) таом сифатида тортилади.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*