Шўртепа

ШЎРТЕПА – археологик ёдгорлик (7–8-асрлар, қисман 10–12-асрлар, 15-аср), аркли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида, Қорасувдан Товкат ариғи ажралиб чиққан ерда жойлашган. Баландлиги 7 м ли арк ва унга туташ қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган. 1887 йил Н.П. Остроумов қазилма ишлари олиб борган. 1949 йил И.Баишев ва В.М.Массон қайд қилган. 1968 йил Тошкент археология экспедицияси Шўртепада текшириш ишлари ўтказиб, Шўртепа аркининг қурилиш-меъморий тузилиши ва 7–8-асрларга мансуб моддий маданият ашёларини аниқлаган. Шўртепа ўзига ўхшаш кўп қишлоқлар қаторида Чочнинг илк ўрта асрлардаги пойтахтига қарашли кенг ва гавжум вилоятга кирган. 8-аср 1-ярмидан анча вақт хароба ҳолида ётган. 10–12-асрлар ва 15-асрда Шўртепада ҳаёт қисқа муддат тикланган. Генерал Черняев бошлиқ рус қўшинлари Тошкентнинг босиб олиниши (1865)да аввал Шўртепага келиб ўрнашган. Шўртепа ёнида Тошкент мудофаачилари билан босқинчилар ўртасида 1865 йил 9 май куни қаттиқ жанг бўлган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Динамика состава населения города Ташкента в первой четверти ХХ века

Город Ташкент является одним из древнейших городов Центральноазиатского региона, многовековая история которого была насыщена многообразными …

Мулоҳаза

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *