Бош саҳифа » Тошкентликлар » Шоирлар. Саидрасул Саидазизов

Шоирлар. Саидрасул Саидазизов

САИДАЗИЗОВ Саидрасул (1866–1933.3.2) – маърифатпарвар, шоир, таржимон. Тошкентда туғилган. Мадраса ва рус-тузем мактабини тугатган (1900). Мадрасада мударрислик қилган, рус-тузем мактаби, ўқитувчилар семинариясида «шарқия муаллими» бўлиб ишлаган (1900 йилдан). Ўзбек, тожик ва араб тилларида ижод қилган. Fазал, фард, рубоий, таърих ва бошқа жанрлардаги шеърлар, публицистик мақолалар, «Устоди аввал» дарслиги (1902) муаллифи. Fазаллари ишқий мавзуда, бошқа шеърларида илм-маърифатли бўлиш, одоб, ахлоқлилик улуғланган. Тошкентда янги усулдаги маҳаллий мактаблар очган, уларни рус-тузем мактабларидаги таълим-тарбия методикаси асосида ишланган дастур ва дарсликлар билан таъминлаган, ўқитувчилик ҳам қилган. Товуш усули (Усули савтия)даги «Устоди аввал» дарслиги 17 марта нашр этилган. И.А.Крилов («Тулки билан узум», «Зулук билан илон» ва б.), Л.Н.Толстой («Қишлоқи бирла боласи», «Фатонат» ва б.) асарларини ўзбек тилига илк бор шеърий таржима қилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Семейная жизнь муфтиев (Бабахановых), продолжатели рода

Эшон Бабахан был добрым, чутким, внимательным и вместе с тем требовательным отцом. Особенную любовь он …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *