Бош саҳифа » Алломалар » Шоирлар. Мискин

Шоирлар. Мискин

МИСКИН (тахаллуси; асл исм-шарифи Fуломхалил Тошмуҳаммад ўғли), (1880–1937) – шоир. Тошкентда туғилган. Баландмачитдаги мактабда, сўнг Кўкалдош мадрасасида ўқиган. Дастлабки шеърлари муҳаббат мавзуида. Кўп ўтмай, шеъриятига замон садолари кириб келган. Халқимизнинг миллий-ижтимоий уйғонишида катта хизмат қилган «Шуҳрат» газетасини шеър билан қувватлаб чиққан.

Мискин шеърларида халқ оммасини асрий жаҳолатдан уйғонишга чақирган. Халққа эрк ва озодлик руҳини сингдириш, уларни ҳақ-ҳуқуқ учун курашга уйғотишда ўз ҳиссасини қўшган. Мискиннинг автобиографик шеърлари шоир ҳаётининг оғир ва мураккаб кечганини кўрсатади.

Мискин шеърларидан 2 девон тузган. 200 саҳифадан кўпроқ 1-девондан 1925 йилгача ёзилган ва чоп этилган шеърлари жой олган. Сўнгги шеърлари 2-девонда жамланган бўлиб, 160–170 саҳифани ташкил қилган. Бироқ уларнинг тақдири номаълум. 70 га яқин шеърларигина сақланган. Ушбу шеърлар шоирнинг ўз қаламига, ўз овозига эга бўлган, ўзбек адабиёти тарихида сезиларли из қолдирган истеъдод соҳиби эканини кўрсатади. Тошкентда Мискин номида кўча ва маҳалла бор.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Мутафаккирлар. Маҳмуд Замахшарий (1075–1144)

Post Views: 2 304 Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *