Шоҳнишинтепа

ШОҲНИШИНТЕПА – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Чақар, Тўқлижаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош. Чиғатой дарвозаси ёнида жойлашган. 300 га яқин хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, майда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик ва деҳқончилик (Захариқ, Оқтепа, Белтепа, Дамариқ мавзеларида) билан шуғулланган. Шоҳнишинтепада чойхона, баққоллик дўконлари, масжид бўлган (20-аср боши). Ҳозир Шоҳнишинтепа ҳудуди реконструкция қилинмоқда.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Аллон маҳалласи

АЛЛОН МАҲАЛЛАСИ (Форобий кўчаси, 278) – Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги маҳалла. «Чимбой», «Чиғатой дарвоза», …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *