Бош саҳифа » Тошкентликлар » Шоҳмурод котиб

Шоҳмурод котиб

ШОҲМУРОД КОТИБ, Муҳаммад Шоҳ Мурод Котиб Шоҳ Неъмат ўғли (1850–1922.14.03) – хаттот. Шайхонтоҳур даҳасидаги Занжирлик маҳалласида туғилган. Довудхўжа котибнинг шогирди. Маълум муддат Кўкалдош мадрасасида таҳсил олган. Мир Али Табризий, Султон Али Машҳадий, Мир Али Ҳиравийларнинг настаълиқ, Юнусхўжа Шаҳрисабзийнинг шикаста хатларидан илҳомланиб ғазалларни китобат қилган. Тўқувчиларга ёғочдан «тиғ», «тарак» (тўқувчилик асбоблари) ясаган. Кўчирган китоблари охирига «Тиғбанд» ёки «Шоҳимурод Тиғбандий» деб имзо қўйган. Шу тахаллус билан шеърлар ҳам ёзган. Тошкентдаги тошбосма (литографик) матбаа корхоналарида ўзбек ва форс тилида чоп этилган Шарқ адибларининг асарларни ўз хатида кўчирган. Улар орасида Навоий, Жомий асарлари, шунингдек, «Девони Бедил», «Ҳофиз Шерозий», «Девони Амирий», «Девони Фузулий» ва бошқалар бор. Унинг шогирдлари орасида Мулла Ўтаб Расулмуҳаммад ўғли, Хислат, Сидқий Хондайлиқий, Роқим ва Абдулқодир Муродий каби етук хаттотлар бўлган.

Шоҳмурод котибнинг 1893 йилда Тошкентда Мирали Табризийнинг ҳуснихат ҳақидаги рисоласи билан биргаликда нашр қилинган «Муфрадот ва мураккабод ва рисолаи хат» асари хаттотлик ҳунари ва ҳуснихат санъатини ўрганишда муҳим қўлланмадир.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Шошлик муҳаддислар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший — ишончли муҳаддис бўлиб[1], у …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *