Шаматепа

ШАМАТЕПА – шаҳар харобаси (3–6-асрлар). Янгийўл шаҳридан жанубда жойлашган. Дастлаб Г.В.Григорьев (1934) қайд этиб, уни бозор қошида ўрта асрларда мавжуд бўлган қўриқчи-истеҳком бўлган деб ҳисоблаган. 1974 йил Ю.Ф.Буряков Шаматепани атрофлича ўрганган. Умумий майдони 11–12 гектар. Шаҳристонни қазиш вақтида 3,5 м қалинликдаги маданий қатлам очилган. Турар жой бинолари деворлари пахса ва йирик хом ғиштлардан қурилган. Пастки қатламдан қабр чиқиб, ундан сопол идишлар, темир пичоқлар, шиша мунчоқлар топилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

«Тараққий»

Post Views: 186 «Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *