Бош саҳифа » Биласизми? » Сергели (сергили)

Сергели (сергили)

СЕРГЕЛИ, сергили – ўзбек ва қозоқ халқи (Катта жуз) таркибига кирган қабила. Сергелиларнинг бир қисми Зарафшон воҳаси қипчоқлари ва Жиззах вилоятлари юзларининг таркибига майда уруғ сифатида қўшилган. Тошкент уездининг Еттикент, Оқжар, Зангиота, Қўшқўрғон, Ниёзбек волостлари ва Тошкент воҳасида Сергелилар 1074 хонадон (8125 киши)ни ташкил этган (1920 йилги аҳоли рўйхати).

19–20-аср бошларида Қозиқурт, Каржон, Чимён тоғлари этакларида, Бодом, Келес, Чирчиқ, Оқсоқота дарёлари воҳаларида яшаган. Сергелилар таркибига 12 уруғ (бойжигит, шалдар, ботир, жайдак, қайчили, қоракунтирдак, оқкунтирдак, қоработир, тутамғали, элибой, жанабой, айтбузим) мавжуд бўлган. Бу уруғлар, ўз навбатида, бир қанча майда қавмларга бўлинган. Сергелиларнинг ўз тамғаси ва ўрони (сурони) мавжуд бўлган. Сергелилар этногенезига кўра дуғлот, уйшун қабилалари билан қардош. Сергелилар, асосан, ярим кўчманчи чорвачилик, қисман деҳқончилик, ҳунармандчилик (олача, шол тўқиш, кигиз босиш) билан шуғулланган. Сергелилар авлодлари Тошкент вилоятининг Янгийўл, Юқори Чирчиқ туманларида ва Чимкент вилоятида яшаб келмоқда.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Народы Узбекистана. Каракалпаки

Post Views: 6 Народ в Средней Азии, главным образом в Узбекистане, в Каракалпакстане. Язык — …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *