Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Сарвар Садуллаевич Отамуратов

Сарвар Садуллаевич Отамуратов

Сарвар Садуллаевич Отамуратов
Сарвар Садуллаевич Отамуратов

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Садуллаевич Отамуратов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий, Тошкент давлат университети фалсафа-иқтисодиёт факультетининг социология бўлимини, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Социология фанлари номзоди.

1995–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта-иқтисод бош бошқармасида етакчи иқтисодчи, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида, 2006–2009 йилларда суғурта компанияларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2009 ва 2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2010–2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

2013 йилда Сарвар Отамуратов Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланган.

Унинг бевосита раҳбарлигида партиянинг кадрлар таркиби мустаҳкамланди, ҳудудий партия ташкилотларининг аҳоли билан ишлаш борасидаги фаолияти такомиллаштирилди, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш бўйича фаолияти кучайтирилди.

2015 йилдан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Фракция раҳбари лавозимида депутатларнинг ижтимоий ва ахборот соҳаларини ислоҳ этишга қаратилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, марказ ва жойларда самарали депутатлик назоратини амалга оширишга доир тизимли фаолиятини ташкил этди.

Сарвар Отамуратовнинг глобаллашув шароитларида ўзликни англашни кучайтириш, фуқароларда, айниқса, ёшларда фаол фуқаролик позиция­сини шакллантириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва бошқа долзарб мавзуларга бағишланган қатор рисолалари, ўқув-услубий қўлланмалари ва мақолалари чоп этилган.

Оилали, икки фарзанди бор.

Манба

Ўхшаш мақола

Хўжа Аламбардор мақбараси

ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ (Камолон кўчаси, 109а-уй) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Маҳаллий ривоятга кўра, мақбара Қаффол …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *