Бош саҳифа » Жадидчилик » «Садои Туркистон» («Туркистон овози») газетаси

«Садои Туркистон» («Туркистон овози») газетаси

«САДОИ ТУРКИСТОН» («Туркистон овози») – жадидларнинг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий газетаси. 1914 йил 4 апрелдан 1915 йил 10 апрелга қадар Тошкентда ўзбек тилида нашр қилинган. Газета Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (Хўжаев) томонидан ташкил этилган ва унинг муҳаррирлигида фаолият кўрсатган. Газета ҳафтада 1 марта 4 саҳифада босилган.

Газета таҳририятининг ўзагини 20-аср бошидаги ўзбек маърифатпарвар адабиёти ва публицистикасининг етакчи намояндалари Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдурауф Музаффаровлар ташкил этган. Газета қиёфасини белгилайдиган асосий мақолаларни ҳам шулар ёзишган.

«Садои Туркистон» юртпарварлик, миллатпарварлик, маърифатпарварлик каби олижаноб ғояларни изчил тарғиб қилган, Туркистон истиқлоли ва истиқболининг маънавий-ахлоқий негизларига дахлдор муаммоларни дадил кўтариб чиққан. «Садои Туркистон» ўша даврдаги миллий матбуот нашрлари сафида олдинги ўринда туради. Газета фаолияти моддий қийинчиликлар туфайли тўхтаган (жами 66 сони чиққан).

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*