Бош саҳифа » Масжидлар » Қўйлиқота жоме масжиди

Қўйлиқота жоме масжиди

ҚЎЙЛИҚОТА ЖОМЕ МАСЖИДИ (Миробод тумани Истиқбол кўчаси, 4/2) – ўрта асрларга оид мақбара ўрнида барпо этилган масжид. Дастлаб Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган, Самар­қанд қозикалонининг ўғли Ҳофиз Қўйлиқий мақбараси бунёд этилган (15–16-асрлар). Ривоятларга кўра, у тўғрилик ва эзгуликни тарғиб этиб, чорвачилик билан машғул бўлган, қўйларни тез кўпайтириш йўлларини яхши билган. Шу минтақадаги аҳоли ҳам, асосан чорвачилик билан шуғулланган ва Ҳофиз Қўйлиқийнинг бу борадаги билимдонлиги туфайли, уни авлиё даражасида кўришган. 1854 йил йўл қурилиши натижасида мақбара зиён кўрган ва маҳаллий аҳоли томонидан Қўйлиқота қабри ҳозирги ўрнига кўчирилган. 1989 йилда аҳоли талабига кўра мақбара қайта таъмирланиб, масжид барпо этилган. Унда, асосан, Қўйлиқота ва Хонобод маҳаллалари аҳолиси намоз ўқийди.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Магометанская мечеть. Петроград, начало ХХ в.

«Стиль здания — восточный» (Из истории возведения Санкт-Петербургской соборной мечети)

В 1881 г. мусульманская община Санкт-Петербурга выступила с инициативой строительства на берегах Невы соборной мечети. …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *