Бош саҳифа » Масжидлар » Қадимий Нюже (Нюцзе) масжиди

Қадимий Нюже (Нюцзе) масжиди

niujie-1Хизмат сафари билан Хитой пойтахти Пекинда бўлдим. Шаҳарнинг Нюже кўчасида жойлашган қадимий бир масжидда намоз ўқидим. “Нюже” сўзи хитой тилида “Сигир маҳалласи” деган маънони билдирар экан. Шу маҳаллада Туркистондан келиб қолган уч минг ўзбек хонадони истиқомат қилган, улар ҳам боғдорчилик, ҳам чорвачилик билан шуғулланишган. Хитойликлар учун чорвачилик ғайри одат бўлгани учун бу ерни “Сигир маҳалласи” (“Нюже”, “Нюцзе”) деб аташган. Пекинда яшовчи ўзбеклар ибодат қилиш учун илк бор Нюже масжиди қуришган. Масжид ҳовлисида икки зотнинг қабри сақланади. Тошлардаги арабча ёзувларнинг мазмунига қараганда, қабрларнинг бири Шайх Али Имомаддин Бухорийга, иккинчиси эса Шайх Муҳаммад ибн Аҳмад Буртан Косонийга тегишли экан.

Шайх Али Имомаддин Бухорий 1280 йили, шайх Муҳаммад ибн Аҳмад Буртан Косоний эса 1283 йили вафот этган. Ҳаёт пайтларида улар масжидда мударрислик қилишган. Катта мартаба ва обрўга эга бу зотларни ҳурмат юзасидан масжид ҳовлисига дафн этишган. Масжид ходимларининг сўзларига қараганда, мусулмон давлатларидан келган меҳмонлар бу жойни зиёрат қилиб, у зотлар руҳига тиловат қилиб туришади.

Нюже масжиди ҳозирги вақтда Пекиндаги 34 та масжид орасида энг каттаси ва энг қадимийи. У 996 йили қурилган. Масжиднинг асосчиси туркистонлик Насриддин, баъзи адабиётларда эса Қавомиддин исмли шахс экани қайд этилади. Шимолий Сунг сулоласи (960–1127) ҳоқони Тайзунг (976–998) тахтда ўтирган йилларида Қавомиддин исмли йигитнинг билимдонлигидан хабар топиб, уни Пекинга мударрислик қилиш учун таклиф қилади. Ўша вақтда Пекин мазкур сулоланинг шимолий пойтахти ҳисобланган. У ерда Қавомиддинни одамлар “шайх” деб аташган. Кейинчалик унинг уч ўғли ҳам Ислом динини Хитойда кенг тарқалишида муносиб ҳиссаларини қўшишган.

niujie_mosques02

XI асрнинг иккинчи ярмида Нюже масжидини Пекинда жойлашиб қолган бухоролик хўжалар обод қилишган. Вафотидан кейин “Шангьянг Ванг” деб аталган Саййид Шамсиддиннинг аждодларидан Бухоро Хўжа ва Айсо оиласи билан Хитойга келади. Сунг сулоласи ҳоқони Шенгзунг (1068–1092) уларга катта илтифот кўрсатиб, бошқарувчи, бир оз вақт ўтгандан сўнг ҳокимлик мансабини беради. Уламонинг чевараси Камолиддиннинг ўғли Маҳмуд ҳам Хитой ҳоқони илтифотига сазовор бўлиб, кўп йиллар давомида юқори лавозимларда ишлаган, ҳатто ҳарбий қўмондон ҳам бўлган. У Нюже масжидининг обод бўлишига катта ҳисса қўшган. У масжид катта хонақоҳининг орқа томонига азон айтиш минорасини қурдирган. Бу минора 1496 йили қайта қурилгани боис асл шакли сақланиб қолмади.

1127 йили Сунг сулоласи пойтахти Пекиндан ҳозирги Шанхай ёнидаги Нанжин шаҳрига кўчирилгач, Нюже масжидига икки нафар шайх таклиф этилади. Булар бири косонлик (Наманган вилояти) Аҳмад Буртаннинг ўғли Муҳаммад, иккинчиси бухоролик Имомаддин ўғли Али (Пекин мусулмонлари орасида “Шайх Али Имомаддин Бухорий” деб танилган) бўлиб, улар Пекинга 1127–1279 йиллари келган. Масжид фаолияти икки шайх даврида янада ривож топган. Маълумотларга кўра, 1967–1976 йиллари Хитойда юз берган “маданий инқилоб” даврида маҳаллий мусулмонлар масжид ҳовлисидаги қабр тошларини қийинчиликлар билан асраб-авайлагани қайд этилади. 1979 йилдан бошлаб мамлакатда иқтисодий ислоҳот ҳаракати бошланиши муносабати билан мамлакатда динга, жумладан, Ислом динига бўлган муносабат ижобий ўзгарди. Нюже масжиди ҳам таъмирланиб, ободонлаштирилиб, зиёрат масканига айлантирилди.

XIII асрдан бошлаб Буюк ипак йўлининг шарқий нуқтасига айланган Пекинда Ислом дини ва маданиятининг ривожланишига ўзбекистонлик уламоларимиз катта ҳисса қўшишган. Бу ҳол эса Буюк ипак йўли нафақат савдо алоқалари, балки диний-маданий алоқалар йўли ҳам бўлганидан далолат беради.

Ўктамжон ТУРҒУНБОЙ ўғли

Манба

Ўхшаш мақола

Магометанская мечеть. Петроград, начало ХХ в.

“Стиль здания — восточный” (Из истории возведения Санкт-Петербургской соборной мечети)

В 1881 г. мусульманская община Санкт-Петербурга выступила с инициативой строительства на берегах Невы соборной мечети. …

Мулоҳаза

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *