Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари » Қадимий маҳаллалар. Шўртепа

Қадимий маҳаллалар. Шўртепа

ШЎРТЕПАШайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Дегрез, Тиканлимозор, Ҳадра, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. 200 дан ошиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, пилла чувиш, боғдорчилик, савдо-сотиқ билан шуғулланган. Шўртепада 2 масжид, ҳовуз, 2 тегирмон, 2 обжувоз, 10 савдо дўкони, 2 қабристон бўлган (20-аср боши). Ҳозирги Шўртепа ҳудудида савдо шохобчалари жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Бешоғайни

Post Views: 674 БЕШОFАЙНИ – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Коҳота, Ҳовузли, Қоратут, Қошиқчилик маҳаллалари билан …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *