Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари » Қадимий маҳаллалар. Охунгузар

Қадимий маҳаллалар. Охунгузар

ОХУНГУЗАР (асли Охундгузар) – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Кадувод, Хўжакўча, Эски­жўва, Тинчоб маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Биринчи ва Иккинчи Охунгузарга бўлинган. 18-асрнинг 1-ярмида Тошкентда хўжалар, охундларнинг мавқеи баланд бўлган. Маҳалла номи унинг ҳудудида яшаган охундлар номидан олинган. Маҳаллада қарийб 150 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик ва шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган. 2 масжид, темирчилик устахоналари, мактаб, бир неча гўшт дўкони ва бошқалар бўлган (20-аср бошлари). Ҳозирги Охунгузар ҳудудида кўп қаватли турар жой бинолари қурилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Очмасжид

ОҚМАСЖИД – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимий маҳалла. Жаркўча, Хўжарўшнои, Дархон, Баландмасжид маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳаллада …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *