Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари » Қадимий маҳаллалар. Говкуш

Қадимий маҳаллалар. Говкуш

ГОВКУШШайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Хўжа Рўшнойи, Баландмасжид, Дегрез маҳаллалари билан чегарадош бўлган ва Шайхонтоҳур кўчаси (Тошкўча; ҳозирги Навоий кўчаси)га туташган. Аҳолиси 600 га яқин киши; асосан, ўзбеклар. Шайхонтоҳур ариғидан сув ичган. Аксарият аҳолиси тўқимачилик, косибчилик ва бошқа ҳунарлар билан шуғулланган. Дўкон, масжид бўлган (20-аср бошлари). Маҳалла аҳолисининг деҳқончилик ерлари ва боғлари Отчопарда ва Товкаттепада бўлган. Говкушнинг ҳозирги ҳудудида Ўзбек миллий академик драма театри ва Лабзак турар жой микрорайонининг бир қисми жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Охунгузар

ОХУНГУЗАР (асли Охундгузар) – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Кадувод, Хўжакўча, Эски­жўва, Тинчоб маҳаллалари билан чегарадош …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *