Бош саҳифа » Тошкент маҳаллалари » Қадимги маҳаллалар. Гулбозор

Қадимги маҳаллалар. Гулбозор

ГУЛБОЗОР – Шайхонтоҳур даҳасидаги қадимги маҳалла. Ҳадра ва Себзор даҳасининг Қошиқчилик маҳаллалари билан, Шайхонтоҳур кўчаси ва Чорсу бозори билан чегарадош бўлган. Гулбозорда 200 га яқин хонадон яшаган. Аҳолиси ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик (тунукасозлик, бўз тўқиш ва ҳ.к.), деҳқончилик (маҳалла аҳолисининг деҳқончилик ерлари ва боғлари Назарбек, Қорасув, Чўпонота мавзеларида бўлган), савдо билан шуғулланган. Учта масжид, бир неча раста, 2 қаватли меҳмонхона, дўконлар бўлган. Германия «Зингер» фирмасининг тикув машиналари шу ерда сотилган (20-аср бошлари). Археологик маълумотларга кўра, бу маҳалла ўрнида 9–12-асрларда Бинкатнинг арки ва шаҳристони жойлашиб, аҳоли зич яшаган. Гулбозорнинг ҳозирги ҳудудида автотранспортлар бошбекати жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Қадимий маҳаллалар. Охунгузар

ОХУНГУЗАР (асли Охундгузар) – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. Кадувод, Хўжакўча, Эски­жўва, Тинчоб маҳаллалари билан чегарадош …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *