Бош саҳифа » Полицмейстер

Полицмейстер

ПОЛИЦМЕЙСТЕР, полицеймейстер – 1917 йил Февраль инқилобига қадар Тошкент шаҳар полицияси бошлиғи. Полицмейстер мансаби 1718 йил Петербургда юзага келган. 1782 йилдан барча губерня ва шаҳарларда жорий қилинган. Тошкентда 1887 йил Янги ва Эски шаҳарда полиция приставлари бошчилигида икки полиция бошқармаси тузилган. Полицмейстер шаҳар бошлиғига буйсунган, участка приставлари ишини, қамалганларни назорат қилиб турган, йиғинлар ва жамоат жойларида тартиб сақланишини назорат этишга раҳбарлик қилган. Февраль инқилобидан сўнг (1917) Полицмейстер мансаби бекор этилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

 

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*