Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Прези­дентлигига номзод Хатамжон Абдурахмонович КЕТМОНОВ 1969 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий, 1993 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 28-сонли ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1995-2004 йилларда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ... Батафсил »

Сарвар Садуллаевич Отамуратов

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Садуллаевич Отамуратов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий, Тошкент давлат университети фалсафа-иқтисодиёт факультетининг социология бўлимини, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Социология фанлари номзоди. 1995–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Валюта-иқтисод бош бошқармасида етакчи иқтисодчи, бош ... Батафсил »

Наримон Мажитович Умаров

Ўзбекистон “Адолат” социал — демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Мажитович Умаров 1952 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1974 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги — мухандис-гидрогеолог. Геология-минералогия фанлари номзоди. Меҳнат фаолиятини 1974 йилда “Гидроингео” Илмий текшириш институтида катта техник ходим лавозимидан бошлаб, илмий ишлар бўйича директор муовини лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. ... Батафсил »

Шавкат Миромонович Мирзиёев

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Комилбек

1917 йил 25 октябр (янги ҳисобда 7 ноябр)да Петроградда тўнтариш муносабати билан Муваққат ҳукумат ағдариб ташланди ва бутун ҳокимият Ленин бошчилигидаги болшевиклар қўлига ўтди. “Ҳуррият” газетасининг 1917 йил 7 ноябр сонида болшевиклар томонидан Қишки Саройнинг эгалланиши муносабати билан бош муҳаррир Абдурауф Фитрат “Русияда яна бир бало бош кўтарди – болшевик балоси!” – деб ёзган эди. Жадидчилик ҳаракати намояндалари, раҳбарлари бундай ... Батафсил »

Шўртепа

ШЎРТЕПА – археологик ёдгорлик (7–8-асрлар, қисман 10–12-асрлар, 15-аср), аркли қишлоқ харобаси. Тошкентнинг шимоли-шарқий қисмида, Қорасувдан Товкат ариғи ажралиб чиққан ерда жойлашган. Баландлиги 7 м ли арк ва унга туташ қишлоқ харобасининг бир қисми сақланган. 1887 йил Н.П. Остроумов қазилма ишлари олиб борган. 1949 йил И.Баишев ва В.М.Массон қайд қилган. 1968 йил Тошкент археология экспедицияси Шўртепада текшириш ишлари ўтказиб, Шўртепа аркининг ... Батафсил »

Эшонқулидодхоҳ мадрасаси

ЭШОНҚУЛИДОДХОҲ МАДРАСАСИ (рус манбаларида Шайхонтоҳур мадрасаси) – Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибидаги йирик мадраса (1840). Тошкент ҳокими Лашкар қушбегининг ўғли, Туркистон ҳокими Эшонқулидодхоҳ томонидан Юнусхон мадрасасининг жануби-шарқида, Катта кўча (ҳозирги Навоий кўчаси)га туташ ерда қурдирилган. Мадраса Шайх Хованди Тоҳурнинг Олтунлик масжиди ёнида, қадимий Лангар ҳовузи атрофида тўрт тарафдан бир-бирига қаратиб солинган бинолардан таркиб топган. Ўртада қолган Лангар ҳовузи эса Эшонқулидодхоҳ ... Батафсил »

Шоирлар. Элбек

ЭЛБЕК (тахаллуси; асл номи Юнусов Машриқ) (1898– 1939.11.2) – шоир, тилшунос ва фольклоршунос. Бўстонлиқ туманидаги Хумсон қишлоғида туғилган. 1911 йилдан Тошкентда. Авлонийнинг «усули савтия» мактабида (1914) ўқиган. Айни пайтда босмахонада ишлаган. Наримонов номидаги таълим-тарбия техникумида ўқитувчилик қилган (1920 йилдан). Маданий қурилиш илмий-текшириш институтида илмий ходим (1931–34). Элбек «Ёлқинлар» (1925), «Кўзгу» (1926), «Сезгилар» (1927), «Баҳор» (1929), «Меҳнат куйлари», «Fунчалар», «Чирчиқ бўйларида» ... Батафсил »

Шоҳмурод котиб

ШОҲМУРОД КОТИБ, Муҳаммад Шоҳ Мурод Котиб Шоҳ Неъмат ўғли (1850–1922.14.03) – хаттот. Шайхонтоҳур даҳасидаги Занжирлик маҳалласида туғилган. Довудхўжа котибнинг шогирди. Маълум муддат Кўкалдош мадрасасида таҳсил олган. Мир Али Табризий, Султон Али Машҳадий, Мир Али Ҳиравийларнинг настаълиқ, Юнусхўжа Шаҳрисабзийнинг шикаста хатларидан илҳомланиб ғазалларни китобат қилган. Тўқувчиларга ёғочдан «тиғ», «тарак» (тўқувчилик асбоблари) ясаган. Кўчирган китоблари охирига «Тиғбанд» ёки «Шоҳимурод Тиғбандий» деб имзо ... Батафсил »

Кутубхоналар. Навоий вилоят болалар кутубхонаси

Навоий вилоят ҳокимлигининг К-328 сонли «Вилоят болалар кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2001 йил декабр ойида ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 14640 нусхадаги адабиётлардан иборат бўлган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга хизмат кўрсатиш, Илмий-методик, Маъмурий ва хўжалик бўлимлари мавжуд. Кутубхонада расм чизиш, бичиш-тикиш, математика тўгараклари ташкил этилган. Шунингдек, китобхон болаларни кутубхонага янада кўпроқ жалб этиш ... Батафсил »