Али Банокатий

Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Банокатий ҳуснихат соҳиби – ҳаттотлардан саналади. Қадимда Тошкентни Бинкат, Банокат деб ҳам аташган. Банокатий Бағдодда вафот этганлигидан у киши бу томонга келиб таълим олган кўринади Батафсил »

Абу Бакр Шоший (1038-1114)

Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший ҳижрий 429, милодий 1038 йили дунёга келади. У Ибн Сино вафотидан (1037) бир йил кейин туғилади. Шоший Бағдодда таълим олади. Тенгдош талабалардан зийраклиги ва билимдонлиги билан фарқ қилган Шоший устодлари наздида ҳам катта обрў қозонади Батафсил »

Бешёғоч даҳаси. Арпапоя, Эски Ўрда, Қоратош ҳаммоми, Чақар, Янги маҳалла, Чорсу

Арпапоя Чақардан бир мунча шарқроқдаги жойлар Ўрпапоя, яъни «жар қобоғининг этаги» деб юритилган. Чунки шаҳардан ташқарига жойлашган бу ерлар жарликдан иборат бўлиб, у ерда кейинги асрларда ташкил топган маҳалла тошкентликлар ўртасида Арпапоя номи билан шуҳрат топган (А.Муҳаммаджонов) Батафсил »

Сузукота маҳалласи

Шу маҳалла фаолларидан бўлмиш Асқархожи Обидов тўплаган маълумотларга кўра маҳалланинг асосчиси Сузукота (Мустафоқул) XII асрнинг ўртаси XIII асрнинг бошида яшаган. Хожа Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли Мустафоқул 1140 йилда Сайрамда таваллуд топган Батафсил »

Икки Илоқий. Шарафуддин ва Муҳаммад Илоқийлар

Олимлар таржимаи ҳоли ҳақида ёзилган манбаларда иккита Илоқий номи зикр этилган. Буларнинг бири Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Илоқий (вафоти 1068 йил), иккинчиси Муҳаммад ибн Али (баъзан Адиб) ал-Илоқийдир (вафоти 1141). Лекин бу олимлар ҳақида ёзганлар уларнинг икковини ҳам Ибн Синонинг шогирди деб тилга олишади Батафсил »

Шоший-Омирий

Шоший-Омирий араб тилида ижод қилган тошкентлик шоирлардандир. Унинг тўла исми Абу Омир Исмоил ибн Аҳмад аш-Шоший ал-Омирий бўлиб, Тошкентда туғилган, кейинчалик илм-маърифат қидириб Шарқ ўлкаларини кезган Батафсил »

Тошкентнома. Бешёғоч даҳаси. Камолон, Самарқанд дарвоза

Камолон — Бешёғоч даҳасидаги маҳалла. Дархон, Эшонгузар, Янги маҳалла, Самарқанд дарвоза, Гулистон маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аъламбардор мақбараси ва қабристони бор. Новза, Қозиробод, Дўмбиробод, Қонқус мавзеларида деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланганлар Батафсил »

Тошкентнома. Бешёғоч даҳаси. 1-қисм

Бешёғоч (туркийча) бешта дарахт маъносида. Муҳаммад Солиҳнинг “Тошкентнинг янги тарихи” номли асарида Бешёғоч қабила номи билан боғлиқлиги қайд этилган. Қўлёзма манбаларда Зангиота даҳаси деб ҳам юритилган. Даҳада шаҳарнинг уч дарвозаси (Самарқанд, Камолон ва Бешёғоч), беш йирик мадраса, 75 масжид, 76 маҳалла ва 36 мавзеси бўлган Батафсил »