Шош тангалари (мусулмон сулолалари даври)

IX-XIX асрлар 1-расм. 8-асрнинг иккинчи ярмида Шош (Чоч)да зарб қилинган илк маҳаллий исломий мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) араб ёзувида “Муҳаммад” (?), орқа юзида (реверсда) эса пул муомаласига рухсат маъносидаги “жоиз” сўзлари акс эттирилган. Танганинг ҳажми 2.15 см, оғирлиги 4.8 гр. Қанқа харобасидан топилган Батафсил »

«Турон» кутубхонаси

«ТУРОН» КУТУБХОНАСИ, Тошкент вилояти «Турон» илмий универсал кутубхонаси – республикадаги энг йирик кутубхоналардан бири, илмий-маърифий муассаса. 1918 йил Тошкент шаҳрида мустақил оммавий кутубхона сифатида очилган. 1919 йилда «Турон» номи берилган (1928–93 йилларда «Октябрь» номи билан аталган) Батафсил »

Яланғоч(ота)

ЯЛАНFОЧОТА – ўтмишда туркий халқларда шамол ҳомийси. Этнограф А.Диваев (1855–1933) келтирган маълумотга кўра шамол чақириш маросимида ижро этиладиган қўшиқда шамол ҳомийси сифатида Яланғочотага мурожаат этилган. Яланғочотага эътиқод қилиш Тошкент атрофлари ва Жанубий Қозоғистонда яшовчи ўзбеклар орасида кенг тарқалган Батафсил »

Бешёғоч

БЕШЁFОЧ, Бешоғоч – ўтмишда Тошкентдаги тўрт даҳадан бири. Муҳаммад Солиҳхўжанинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида (19-аср) Зангиота даҳаси номи билан қайд этилган. Баъзи олимлар (Ҳ.Ҳасанов) фикрича, қадимги туркий узунлик, масофа ўлчови – оғочдан олинган. (1 оғоч – 7 – 8 км). Шу асарда даҳа номи бешёғоч қавми, тоифаси номидан олингани айтилган Батафсил »

Ачавот

АЧАВОТ, Аччиобод, Ачаобод – Себзор даҳасидаги қадимий маҳалла. 19-аср охири – 20-аср бошларида Чимбой, Ёв ва Сағбон маҳаллалари билан чегарадош бўлган, шаҳар мудофаа деворига туташган. Ачавот номининг этимологияси мунозарали Батафсил »

Тошкент шаҳри. Катта мақола

Тошкент шаҳри 2200 йилликдан ортиқ тарихи давомида мудофаа девори билан ўралган қадимий қалъадан жаҳондаги йирик пойтахт шаҳарлардан биригача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди Батафсил »

Чоч воҳаси тангалари. 4-қисм. 17-25 тангалар

Илк ўрта асрларга оид тангалар. Турк хоқонлиги даври: милодий VI – VIII асрлар 17-танга. 6-аср охирги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тахтда ўтирган ҳукмдор тавири акс этган. Ҳукмдор бошининг чап томонида ярим ой ва унинг остида саккиз қиррали юлдуз тасвирлари ўрин олган Батафсил »