Юнусхон

Юнусхон (1415/17—1487), Мўғулистон хони (1462—87) ва Тошкент ҳокими (1485—87). Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхонимнинг отаси. «Бобурнома» да айтилишича, «Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидиндур»

Батафсил »

Ёрмуҳаммад Тошкандий

Бу кишининг исми манбаларда Мавлоно Соний Ёрмуҳаммад ибн Пирмуҳаммад Тошкандий бўлиб, ўткир шоир эди, айниқса, муаммо жанрида муаллиф анчагина маҳорат қозонган. Форс тилида муаммо ёзишда Абдураҳмон Жомий биринчи даражада бўлган бўлса, ундан кейин ҳеч ким бу кишичалик маҳоратга эга бўлмаган эди

Батафсил »

Тошкентнома. Оққўрғон, Қўйлиқ ва Миробод мавзелари

Оққўрғон – қадимги Тoшкент атрофидаги мавзеларнинг бири. Оққўрғон ҳудуди Оққўрғон ва Дархон (Дархонотасой) ариқларидан суғорилган. Ўрта аср вақф ҳужжатларида Оққўрғон ерлари Хожа Аҳрорга қарашли бўлиб, кейинчалик Хожа Аҳрор мадрасасининг вақф ерлари ҳисобланган

Батафсил »

Тарихи Алиқули (Алимқули) амирлашкар. 5-фасл

V. АМИРЛАШКАРИ МАРҲУМНИНГ ЧИМКЕНТ УСТИГА ЎРУСИЯ МУҲОРАБАСИГА ОТЛАНГОНЛАРИНИНГ БАЁНИ Симғар йўли билан юриб, Тошканд борғондан сўнг, каминани пул олиб бормоқ учун Тошкандга ташлаб, ўзлари тамоми қўшин ва тўпхона билан Чимкентга қўндилар. Камина амирлашкардан сўнг икки кун туриб, орқаларидан Чимкентга борсам, Амирлашкар муҳориба учун ўрус тарафига кетган эканлар

Батафсил »

Қисқа сатрларда — Шайхонтоҳур маҳаллалари

Падаркуш маҳалласи. Шимолдан Орқа кўча, шарқдан Қудуқбоши, жанубдан Дукчи, ғарбдан Пуштибоғ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Маҳалла аҳолиси асосан бўз тўқиш билан шуғулланган. Шунинг учун, маҳалланинг дастлабки номи Бўзчи маҳалла деб юритилган

Батафсил »

Шошлик табиб. Убайдуллоҳ Каҳҳол

Убайдуллоҳ Каҳҳол XVI асрда яшаган тиб олимидир. Каҳҳолнинг ота-бобоси тиб илмида шуҳрат қозонган ва тиббий асарлар ёзганлар. Убайдуллоҳнинг отаси Муҳаммад Юсуф ҳам зўр эътиборли табиб бўлиб, «Рисола фи-т-тахқиқ ва-т-тафсирот ан-набз» («Томир орқали касалликни аниқлаш ҳақида рисола») номли тиббий асар ёзган

Батафсил »

Электр, кўнка (трамвай), велосипед, телефон, телеграф, почта. ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Тошкент (2-қисм)

Электр. Шаҳар ҳокимияти шаҳарни ёритиш масалалари билан шуғуллана бошлади. 1905 йилда Дума мажлисида шаҳарни ёритиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш қарорига биноан «янги» қисмнинг баъзи бир марказий кўчалари учун керосинли фонуслар ўрнатилди

Батафсил »

Тарихи Алиқули (Алимқули) амирлашкар. 4-фасл

IV. УЧИНЧИ МАРТАБА ЎРУСИЯ АСКАРИ ЯНГИ ҚЎРҒОННИ МУҲОСИРА ҚИЛҒОНИ БАЁНИ ТУРУР Муни(нг) устига, ўрус сардори Янги Қўрғонни қамади, деган хабар келди. Маллахон дарҳол Шодмонхўжа мингбошини Нормуҳаммад қушбеги қипчоқ ва Баҳодурбек додхоҳ ва Қурама ҳокими Ёқуббек Бадавлат ва мени тўпу тўпхона ва сарбозлар билан Русия дафъи учун Янги Қўрғон буюрди

Батафсил »

ХIХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Тошкент. Ободончилик ва маиший хизмат (1-қисм)

Шаҳар “янги” қисми пайдо бўлганининг дастлабки йилларидаёқ унинг ривожланиши учун ободончилик бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. Энг аввало ирригация тизимини қуриш бўйича катта иш олиб борилди

Батафсил »

Шайхонтоҳур. Хадра, Дархон, Баландмасжид, Занжирлик, Ўқчи маҳаллалари

Хадра маҳалласи Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги қадимги мураккаб чорраҳаларидан бири ҳисобланади. Шаҳристон билан чегарадош, Ғарбда Чорсу билан боғланган кўча, Шимолда Эскижўва томонга борадиган кўча, Шарқ томондан шаҳарни ўрда билан улайдиган тошкўча, Жануб томон эса Бешёғоч даҳасига олиб борган

Батафсил »

Ҳофиз Кўҳакий

Тошкентда яшаб ижод этган Ҳофиз Кўҳакий ўз замонасининг иқтидорли олими ва тарихчиси бўлган. У машҳур ўзбек олими Улуғбекнинг (1394-1449) шогирди Али Қушчининг (XV) набирасидир. Ҳофиз Кўҳакий паркентлик Камолиддиннинг ўғли бўлиб, тўлиқ исми Султон Муҳаммаддир

Батафсил »

Тарихий шахслар. Жамшид Шоший, Ҳамидуддин Тошкандий, Абдулвадуд Котиб

ЖАМШИД ШОШИЙ Унинг тўлиқ исми Аҳмад б. Маҳмуд б. Аҳмаддир. Жамшид Шоший ўз даврининг ажойиб олими ва ҳаттоти бўлган. У машҳур олим Тафтазонийда тахсил олган. Жамшид Шоший унинг «Талмих фи кашф ал-асрор ат-тавзиҳ» китобига ҳошия ҳам ёзган

Батафсил »