Ўзбек халқи этник тарихини ўрганишда хитой манбаларининг аҳамияти

Ўзбек халқининг келиб чиқиши (этногенези)ни ўрганиш масаласи кўпдан бери олимлар эътиборини жалб қилиб келмоқда ва бу орада анча ишлар ҳам қилинди. Аммо ушбу масалани мукаммал ҳолда ечиш ниҳоятда мураккаб бўлмоқда. Бизнинг фикримизча, бунинг сабаби, қуйидагилардан иборат. 1) Ҳозирги ўзбек халқи кўп компонентли бўлиб, унинг аксарият қисми туркий қабилалар ва авлодлардан ташкил топган. Бунинг исботини ўзбекларнинг «92 уруғ» таркибига назар ташлаганимизда …

Батафсил »

Лабзак ариғи (Жангоб)

ЛАБЗАК АРИFИ, Жангоб – Бўзсув каналининг ўнг тармоқларидан бири, шаҳар ҳудудида шарқдан ғарб йўналишида оқади, суви Қуйи Бўзсув ариғига қўшилади. Узунлиги тахминан 4 км. «Лабзак» номи «лаби зах» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «захкаш ер» маъносини англатади. Манбаларда шу номли ариқ 19-асрдан бошлаб учрайди. Халқ орасида «Жангоб» деган номи ҳам машҳур, бу ном қадимийроқдир. Бу ариқ 18-асрда шаҳар марказидан оқиб ўтган. …

Батафсил »

Тошкент шаҳри Шайх Зайниддин мажмуасидаги чиллахонанинг фойдаланиши хусусида

Тошкентнинг жануби-ғарбида, Кўкча ариғи ёнида, VI-XII асрларда қўрғон бўлган. Ўша даврда ундан шарқ тарафда Куйи Орифон мавзесида икки қаватли, пишиқ ғиштдан бино бунёд этилган ва тадқиқотлар бу бино астрономик моҳиятга эга эканлигини тaсдиқлади, кейинчалик у Чиллахона деб аталди. Бу объектда дастлаб В. А. Левина-Булатова[1] археологик тадқиқотлар олиб бориб, унинг натижаларини 1960 йили “Ўзбекистон меъморий мероси” тўпламида “Зайниддин мақбараси тарихи ҳақида” …

Батафсил »

Ўзбекистоннинг бронза даври аҳолиси этник таркиби хусусида айрим мулоҳазалар

Ўзбек халқининг этник тарихи шу ҳудуд тарихи билан бевосита боғлиқ. Ўзбек халқи аждодлари элат бўлиб Ўрта Осиёнинг Бақтрия, Сўғдиёна, Шош, Фарғона, Хоразм каби тарихий ўлкаларида ва шу ўлкаларга туташ бўлган ҳудудларда яшаб келган. Бронза даврида Ўрта Осиёда кўчманчи чорвачиликка ва ўтроқ деҳқончиликка асосланган маданиятлар аҳли яшашган. Ушбу маданиятлар аҳолисининг этник таркибини ўрганишга антрополог ва археолог олимлар доимо қизиқиш билан ёндашишган. …

Батафсил »

Тошкент меъморий ёдгорликлари тарихидан

Ҳақли равишда “Шарқ дарвозаси” номига мушарраф бўлган Тошкент — нафақат Марказий Осиё, балки жаҳондаги қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, дунё цивилизацияси ривожига ўз муносиб ҳиссасини қўшган. Шаҳар муҳим савдо карвонлари кесишган, Буюк ипак йўли тармоғида жойлашган эди. Бу ўз навбатида шаҳар маданий ҳаёти ва ривожига ижобий таъсир кўрсатди. Тошкент XIX аср бошларига келиб Қўқон хонлиги ҳудудига киритилиб, хонликнинг асосий шаҳарларидан бири …

Батафсил »

Тошкент ғарблик дипломат нигоҳида

1865 йилда рус подшоси қўшинлари генерал М.Г. Черняев бошчилигида Тошкент шаҳрини ишғол қилганларидан 8 йил ўтгач, ўлкада ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган бир давр – Қўқон ва Хива хонликларига қарши ҳаракатлар кучайган паллада – Санкт-Петербургдан Ўрта Осиёга АҚШнинг Россиядаги бош консули Евгений Скайлер[1] ташриф буюради. Е. Скайлер Ўрта Осиё билан аввалдан 1868 йилдаёқ қизиқиб қолган эди. Ўшанда у москвалик савдогарлар билан …

Батафсил »

Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихининг баъзи бир назарий ва илмий-методологик масалалари

Тарих фанидаги мавжуд илмий ишланмага кўра, ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич — этногенез, иккинчи босқич — этник тарихдан иборат. Халқ тарихининг этногенез қисми унинг элат, халқ бўлиб шакллангунига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Халқ этногенези жуда узоқ давом этадиган тарихий ва этномаданий жараён. Унинг ибтидоси қабила ва қабила иттифоқидан бошланади. Қачонким, айнан …

Батафсил »

Архивные документы. Продажа земельных участков (до 1917 г.)

Из объявления: Продается земля мелкими участками, съ 4-хъ л. разсрочкой платежа. Все участки подъ фруктовымъ садомъ и обильны водой. За всеми справками обращаться къ доверенному В.К. Ржепецкаго Григорiю Емельяновичу Чубукину, Обуховская ул. № 20, отъ 7-ми до 11 ч. утра и отъ 3(1/2) до 7 час. вечера на месте продажи участковъ. Агентство «Узархив» (фонд И-961, 1-р, й 1235)

Батафсил »

Халқ билан юзма-юз мулоқот (Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисоботи)

Эълон. Жорий йилнинг 28 июнь санаси соат 20:00 да Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов ва шаҳар мутасадди раҳбарлари билан жонли эфирда тўғридан-тўғри мулоқот ташкиллаштирилади. «Пойтахтда халқ фаровонлиги йўлида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Ҳокимлик олдида яна қандай вазифалар турибди? Пойтахт аҳолисини қандай муаммолар қийнамоқда ва улар қачон ва қандай ҳал қилинади? Яқин келажакда шаҳар қандай қиёфа касб этади?» Шу каби долзарб саволларга …

Батафсил »

Шош – Тошкент воҳаси аҳолисининг этник хусусиятлари (IX-XII асрлар)

Шош (Тошкент) воҳаси IX-XII асрларда Мовароуннаҳрдагина эмас, балки мусулмон оламида ҳам салоҳиятли ҳисобланган. Бу даврда Мовароуннаҳрнинг иқтисодий — ижтимоий ҳаёти ва аҳоли ўртасида содир бўлган этник жараёнлар Сирдарё соҳиллари ва мазкур дарёнинг шимолидаги ҳудудлари билан узвий боғлиқ бўлган. Чунки тарихий манбаларда турли даврларда Чоч, Шош ва Тошкент деб номланган воҳа Мовароуннаҳрнинг Бухоро, Самарқанд, шунингдек Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларини Еттисув ва …

Батафсил »

Бўрижар (Бўржар)

БЎРИЖАР (Бўржар) – канал, Бўзсувнинг чап тармоғи. Оқтепа ГЭС юқорисидан бошланади. Узунлиги 5,4 км, сув сарфи 33 м3/с. Чилонзор ва Яккасарой туманлари ҳудудидан оқади. Бобур, Муқимий, Чўпонота, Фарҳод, Дўмбир­обод кўчаси ҳамда Катта Ўзбекистон тракти, Тошкент – Самарқанд темир йўлини кесиб ўтиб, Салор каналига қу­йилади. Каналнинг ўзани чуқур бўлиб, қирғоқлари тик. Баъзи жойларида қирғоқ ёнбағирларининг баландлиги 20–25 м га етади, қуйи …

Батафсил »

Ташкент – центр взаимодействия цивилизации запада и востока (или «Немцы в Ташкенте»)

В мире существует около 200 государств и столько же столиц. История каждого государства и его столицы уникальна и неповторима. Государства и города Центральной Азии, появившиеся еще в начале первого тысячелетия до новой эры, всегда отличались высокой культурой, полиэтничностью, религиозной терпимостью, впитавшей в себя в далеком прошлом влияние различных цивилизаций. Свидетелем того являются Самарканд, Бухара, Хива, Ташкент, роль которых особенно усиливается …

Батафсил »

XVIII аср иккинчи ярми Тошкент тарихини ўрганилиши хусусида

Тошкент қадимдан Марказий Осиёнинг ички ва ташқи савдосида асосий ўрин тутувчи йирик савдо ҳунармандчилик марказларидан бири бўлган. Жумладан, Дашти Қипчоқ ҳудудида яшовчи кўчманчи чорвадор қабилалар Россия, Шарқий Европа, Ҳиндистон ва Хитой каби йирик савдо марказлари билан доимо алоқада бўлиб келган. X-XI асрларга оид араб манбаларидаги маълумотларига кўра Тошкент қадимдан катта шаҳар бўлиб, унинг бозорлари доимо хорижий савдогарлар билан тўлиб турган. …

Батафсил »