Амир Темур ва темурийлар даврида санъат ва маданият

Мустақиллик йилларида юртимизда тарихни ёзма манбалар асосида тадқиқ этишга эътибор кучайди, аждодларимиз томонидан узоқ ўтмишда яратилган маданий-маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш долзарб масалалар қаторига қўйилди. Илм-фан, маданият ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг унутилган номлари қайта тикланди Батафсил »

Шоҳнишинтепа

ШОҲНИШИНТЕПА – Кўкча даҳасидаги қадимги маҳалла. Чақар, Тўқлижаллоб, Чиғатой маҳаллалари билан чегарадош. Чиғатой дарвозаси ёнида жойлашган. 300 га яқин хонадон бўлган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, майда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, боғдорчилик ва деҳқончилик (Захариқ, Оқтепа, Белтепа, Дамариқ мавзеларида) билан шуғулланган Батафсил »

Тошентдаги жадидчилик

ТОШКЕНТДАГИ ЖАДИДЧИЛИК – 19-аср охири ва 20-аср бошларида Туркистон минтақаси ва унга туташ ҳудудлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий маърифий ҳаракатнинг таркибий қисми. Бу ҳаракат дастлаб 19-асрнинг 80-йилларида Қримда Исмоилбек Гаспринский раҳбарлигида вужудга келган Батафсил »

Тошкент қўзғолони, Вабо исёни (1892 йил)

ТОШКЕНТ ҚЎЗFОЛОНИ, Вабо исёни (1892.24.6) – чор Россияси мустамлакачилик сиёсати ва миллий зулмига қарши кўтарилган қўзғолон. Шаҳарда вабо касаллиги тарқалиши муносабати билан мустамлака маъмурияти томонидан кўрилган ўзбошимча тадбирлар туртки бўлган. Хусусан, шаҳар маъмурияти 7 июнда 12 та эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганлигини эълон қилган Батафсил »

Народы Узбекистана. Венгры

Самоназвание — мадьяры. Народ, основное население Венгрии. Язык — венгерский, относится к угорской подгруппе финно-угорской группы уральской семьи. Верующие — в основном католики. Венгры в Узбекистане: 1926 г. — 276 1979 г. — 172 1989 г. — 211 В числе первых венгерских граждан, посетивших Среднюю Азию в феодальный период, был А. Вамбери Батафсил »

Муҳаммадамин Фахриддинов (1894–1941)

ФАХРИДДИНОВ Муҳаммадамин (1894–1941) – ўзбек маърифатпарвари, педагог. Тошкентда туғилган. Мадраса ва 2 босқичли рус-тузем мактабини тугатган. 1913–17 йилларда Тошкентдаги рус-тузем мактабларидан бирида ўқитувчи. Октябрь тўнтариши (1917) дан сўнг ўзбек мактабларида ўқитувчилик қилган Батафсил »

Туроб Тўла

ТУРОБ ТЎЛА (тахаллуси; фамилияси Тўлахўжаев, 1918.24.12–1990.20.4) –Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). 1930 йилдан Тошкентда. Тошкент театр билим юртида (1934–38), Тошкент педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетида (1938–41) ўқиган. Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида адабий ходимликдан бошлаган (1935–41) Батафсил »

Мутафаккирлар. Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий

Фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим ва мударрис Ҳаким Самарқандий номи билан машҳур бўлган олимнинг тўлиқ исми Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Самарқандий (953 йилда вафот этган) бўлиб, у ўз замонасида бутун мусулмон оламида танилган эди. Ёзма манбаларда кўрсатилишича у илмга ниҳоятда қизиққан ва Самарқанд мадрасаларида мударрислик қилган Батафсил »

Султон Акбарий

СУЛТОН АКБАРИЙ (1923.3.12–1997.3.6.) – шоир, журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Тошкентда туғилган. Тошкент педагогика институтини тугатган (1942). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1942–45). Республика газета ва журналларида, Бадиий адабиёт нашриётида масъул лавозимларда ишлаган. Ўз даврида долзарб бўлган мавзуларда мақолалар ёзган. Ижоди 1940 йилдан бошланган Батафсил »