Мавлиди шариф

Робиъул аввал ойи мусулмонлар учун ниҳоятда маҳбуб ойдир. Сабаби, бу ойда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. У зот Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси, душанба куни (милодий 570 йил, 20 апрель) таваллуд топганлар. Аллоҳ таоло инсониятни ҳалокатдан, залолатдан қутқариш учун, зулматдан ёруғликка чиқариш учун сўнгги Пайғамбарни – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Бандаларига чексиз меҳрибон бўлган Зот …

Батафсил »

Маърифат. Кимки Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаса…

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду – саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин. Ҳозирги кунимизда «Ёмғирдан кейинги қўзиқориндай» кўпайиб кетаётган турли фирқалар, тоифалар, ҳизблар ва бемазҳаблар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига, хоссатан Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан …

Батафсил »

Тарбия. Фарзандлар – қалбларимиз меваси

Хоҳлаган бандасига қиз фарзанд берган ва ҳоҳлаган бандасига ўғил инъом этган ёки уларни ўғил ва қиз қилиб аралаштириб берган ва хоҳлаган бандасини бепушт қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Бизнинг Саййидимиз «Болаларингизга одоб беринг ва одобини чиройли қилинг» деб насиҳат қилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, у кишининг оила аъзоларига ва эргашишлик ва ҳидоят топишлик юлдузлари бўлган асҳоби киромларга дуруду …

Батафсил »

Тарбия. Ҳаракатда баракат…

Ҳар бир нарсага эришишда озми-кўпми меҳнат талаб қилинади. Инсон Худога таваккул ва дуо қилиб, ризқ талабида ҳаракат қилса, албатта, ноумид қайтмайди, меҳнатлари бесамар кетмайди, иншааллоҳ. Биби Марям билан бўлган воқеа ҳақида фикр юритсак, бу ҳақиқат кўз ўнгимизда янада равшанроқ намоён бўлади. Марям онамиз Исони (алайҳис салом) дунёга келтирар эканлар, бир томондан қавмдошларининг иғво ва ғийбат қилишларидан қўрқиб, бошлари оққан томонга …

Батафсил »

Тинчлик ва хотиржамжикни қадрлаш – инсонларнинг шарафли бурчларидандир!

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар: яъни: (نِعْمَتاَنِ …

Батафсил »

Навоий майдони

НАВОИЙ МАЙДОНИ (ўтган асрнинг 30-йилларигача Воскресение бозори, 1991 йилгача Театр майдони) – шаҳар марказидаги майдонлардан бири. Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат академик катта опера ва балет театри қурилиши (меъмор А.В. Шчусев) муносабати билан 1947 йил ташкил топган. Буюк Турон, Мустафо Камол Отатурк, Матбуотчилар, Ўзбекистон кўчалари билан чегараланган. Алишер Навоий тавуллудининг 550 йиллиги муносабати билан майдонга Навоий номи қўйилган. Навоий майдони …

Батафсил »

Оқтепа майдони

ОҚТЕПА МАЙДОНИ – Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги Лутфий, Муқимий, Байналмилал, Гулханий, Есенин, Боғистон ва Самарқанд Дарвозаси кўчалари туташган чорраҳада жойлашган. Майдон ўртасидан Оқтепа канали ўтган. Чилонзор Оқтепаси номидан келиб чиққан ҳолда шу ном билан юритилади. Ҳудуддаги транспорт тугунини ечиш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 1954–55 йилларда Оқтепа канали устига кўприк қурилган. Жой атрофида олиб борилган кенг қамровли қурилишлар туфайли …

Батафсил »

Туркистон халқ университети

ТУРКИСТОН ХАЛҚ УНИВЕРСИТЕТИ – Марказий Осиёда рус олий таълимига асос бўлган илк ўқув маскани. Туркистон ХКСнинг 1918 йил 16 мартдаги қарори билан шу йил 21 апрелда Тошкентнинг Янги шаҳар қисмидаги Озодлик уйи (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонаси)да очилган. Университетнинг ташкил топишида «Олий таълим тарафдорлари жамияти» (1918 йил февраль)га уюшган А.В.Попов (1918 йил апрель – декабрда университет ректори), Г.Н.Черданцев (1918 йил …

Батафсил »

Монеты Хорезмской Народной Советской Республики

Хорезмская народная советская республика (ХНСР) возникла в феврале 1920 года. Советская Россия оказывала республике политическую, военную и экономическую помощь. В октябре 1923 года ХНСР провозглашена советской социалистической республикой. В 1920 году (1338 год по календарю лунной мусульманской хиджры) выпущены первые собственные денежные знаки ХНСР на бумаге и плотном шелке. Одновременно чеканились монеты номиналами 20, 25, 100 и 500 рублей из …

Батафсил »

Даҳкет

ДАҲКЕТ – илк ўрта асрларда Илоқ шаҳарларидан бири (7–16-аср). Даҳкет харобалари Ангрен шаҳри шимолида, Оҳангарон дарёси ирмоғи Дукентсойнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Қўрғон-қалъа (баландлиги 6–18 м, диаметри 60 м дан ортиқ) ва шаҳристон (майдони 10 гектардан ортиқ)дан иборат. Даҳкетдаги энг қадимий ҳаёт излари 7–8-асрларга оид, шаҳар 10–12-асрларда равнақ топган. Маҳобатли иншоотлар харобалари сақланган. Топилмалар орасида – кумуш тангалар хазиналари, кумуш билагузуклар …

Батафсил »

Первое русское посольство в Ташкенте

Более полутора столетий назад, летом 1796 г., в Ташкент прибыло первое русское посольство во главе с подпоручиком Дмитрием Телятниковым. До этого дипломатические отношения между Русским государством и Ташкентским владением, находившимся в разное время в зависимости от Бухары, Коканда или государственных объединений, существовавших в казахской степи, не были установлены. Лишь в 1561 г. ташкентский представитель Шейбанидов принял участие в посольстве, направленном …

Батафсил »