Работ (Равот)

РАБОТ, Равот – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Қумлоқ, Мозорхон, Чувалачи, Гурунчариқ маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Уч қисмга бўлинган, 300 дан ортиқ хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, аксарияти турли касб-ҳунарлар, шаҳар ташқарисидаги ерларида деҳқончилик билан шуғулланган. Мактаб, 3 масжид, чойхона, устахоналар, дўкон, 2 тегирмон, обжувоз бўлган (20-аср боши). Ҳозирги ҳудудида замонавий бинолар қурилган Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. «Муаллимлар жамияти»

1916 йил ўрталарида Мунаввақори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний ҳамда ака-ука Комилбек ва Каримбек Норбековлар ҳамкорликда “Муаллимлар жамияти”ни ташкил этадилар. Жамиятнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларни тараққий этган чет эл олий ўқув юртларига юбориш, Ватанимизда келгусида очилажак олий ўқув юрти учун замонавий олий маълумотга эга бўлган мутахассис педагоглар тайёрлаш, жадид мактаблари ташкил этиш ва улар учун дарсликлар, ўқув қўлланмалар нашр этиш эди Батафсил »

Кутубхоналар. Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилоят универсал илмий кутубхонаси

1921 йил 30 июнда Бухоро шаҳрида шаҳар кутубхонаси эшиклари очилган. Унинг ташаббускори маориф нозири Мусожон Саиджонов бўлган. Кутубхонанинг биринчи китобхони бухоролик шарқшунос олим Қори Ибод Одилов бўлган. Дастлаб кутубхона 1187 нусха китоб фонди ва 350 китобхонга эга эди. 1938 йилда Бухоро шаҳар марказий кутубхонаси вилоят кутубхонаси деб номланган ва унга Абу Али Ибн Сино номи берилган Батафсил »

«Омина» жоме масжиди

Юртимиз мустакилликка эришгандан сўнг собиқ мустабид тузумининг қатағон йилларида Саудия Арабистонига бошпана излаб ўтган юртдошларимиз авлодлари ватанимизга кела бошладилар Батафсил »

Оқтепа-2

ОҚТЕПА-2 – археологик ёдгорлик; қадимги Чочнинг шимоли-ғарбий туманига мансуб қалъа харобаси (милоддан аввалги 1-аср – милодий 4-аср охири). Ҳозирги Қозоғистон Республикасидаги Чордара шаҳридан 15 км жанубда, Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги тепаликда жойлашган. Оқтепа-2 антик давр қалъаси бўлиб, майдони 325х115 м Батафсил »

Маннон Ромиз (Рамзий)

РОМИЗ, Маннон Ромиз, Рамзий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдуллаев Маннон, 1895–1938) – журналист, ёзувчи, жамоат арбоби. Тошкентда туғилган. Матбуот, нашриёт ва маориф соҳаларида масъул лавозимларда ишлаган. Адабий-журналистик фаолияти 1920 йилдан бошланган. Адабий-танқидий ва публицистик мақолалар ёзган Батафсил »

Хотинкўприк

ХОТИНКЎПРИК – Тошкентнинг шимоли-ғарбида, Собир Раҳимов тумани (ҳозирги Олмазор тумани), Олимпия мавзесига яқин ердаги жарлик устига қурилган қадимий ёғоч кўприк. 1490 йилга оид Хожа Аҳрор вақфномасида айтилишига кўра, Қурама мулкининг ғарбий чегараси «Хотун Кўфруги», шимолий чегараси «Қўриқ-и Қорақамиш» билан чегараланган Батафсил »

Народы Узбекистана. Датчане

Самоназвание — данскере. Народ, основное население Дании. Язык – датский скандинавской подгруппы германской группы индоевропейской группы. Верующие — в основном лютеране, есть католики. Первые датчане появились в Средней Азии сразу же после образования Туркестанского генерал-губернаторства. В 1871 г. в числе жителей нового Ташкента значились и датчане Батафсил »

Мутафаккирлар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Сарахсий (ваф. 1094)

Машҳур исломшунос-фақиҳ, Туркманистоннинг Сарахс шаҳрида дунёга келган. Бу вақт Мовароуннаҳрда қорахонийлар (927–1212) сулоласи ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад болалигидан илмга қизиққан ва ўткир зеҳнли бўлган. Сарахсда бошланғич диний таълимни олиб, Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, ҳадис, сарфу наҳв (грамматика), балоғат илмларини эгаллаган Батафсил »

Тошкент минерал суви

ТОШКЕНТ МИНЕРАЛ СУВИ – Тошкент атрофи артезиан ҳавзасига мансуб, махсус хосса ва компонентларга эга бўлган минерал суви. Юқори бўр – сеноман ярусидаги гравелит ва қумтош қатламларида жойлашган. Дастлаб 1948 йил Эшонқўрғон структураси (Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти, Сариоғоч шаҳри)да топилган Батафсил »