Илғату Малик

ИЛFАТУ МАЛИК, Илатғу Малик (13-аср) – Хоразмшоҳлар давлатининг ҳарбий арбобларидан бири. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Банокатдаги ноиби. Мўғуллар истилоси арафасида Муҳаммад Хоразмшоҳ Жанд ноиби Амир Бужи Паҳлавон Қутлуғхонни 10 минг отлиқ аскар билан Илғату Маликка ёрдамга жўнатган. Банокат гарнизони, асосан, қанғ-лилардан ташкил топган бўлиб, уларга Илғату Малик қўмондонлик қилган. Чингизхон Ўтрорга келиб, Банокатни эгаллаш учун Алақ нўён, Сақту ва Буқа бошчилигида 5000 ... Батафсил »

Сулола. Долимовлар шажараси. Жадид қиёфаси

Каримбек ва Комилбек Норбековлар ҳисоб-китоб, иқтисод илмини анча яхши билган, исрофгарчиликдан жуда эҳтиёт бўладиган, ортиқча ҳашаматни, ман-манликни ёмон кўрадиган, ниҳоятда тартибли одамлар бўлишган, тўй ва маъракаларни ҳам анча мўъжаз қилиб ўтказишган, халқнинг гап-сўзларидан қаттиқ андиша қилишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳрининг қассоблар сулоласига мансуб, ота-боболари ҳам қассоб бўлиб ўтган, бизнинг қўшнимиз, иймон-эътиқодли машҳур Ғофир қассоб Абдунаби қассоб ўғли (менинг яқин маҳалладош ... Батафсил »

Олимлар. Аҳрор Музаффарович Музаффаров

МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович (1909.1.9–1987.22.5) – биолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Фарғона педагогика институтини тугатган (1934). 1946 йилдан Тошкентда. Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология институтида катта илмий ходим, бўлим мудири (1946–50), Ўзбекистон ФА Ботаника институти лаборатория мудири (1950–56), директори (1956–60), ТошДУ кафедра мудири (1955–62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси ... Батафсил »

Кутубхоналар. Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят универсал илмий кутубхонаси Навоий вилоят ҳокимининг 1992 йил 27 майдаги ПХ-05/70 сонли «Вилоят бирлашган кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан, 1992 йил июн ойида вилоят болалар кутубхонаси билан бирлаштирилган ҳолда ташкил этилган. Дастлаб кутубхона фонди 271495 нусхадан иборат бўлган. Ўша даврда кутубхонага Галина Ковилина раҳбарлик қилган. Кутубхонада Китоб сақлаш, Тўкислаш ва адабиётларга ишлов бериш, Китобхонларга ... Батафсил »

Бурчмулла хазинаси

Бурчмулла хазинаси – сўнгги жез даврига оид моддий маданият ёдгорлиги (милоддан аввалги 2–1-минг йиллик). Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла қишлоғи яқинидан топилган (1955). Бурчмулла хазинаси 1 найза учи, 4 пайкон ва 3 от югани тўқасидан иборат. Найза учи (узунлиги 31 см) икки тиғли, зўғатаси думалоқ, зўғата нови ён томонларида найза дастасига боғлашга мўлжалланган чап тешикчалар бор. Пайконлар 2 парракли, япроқсимон. Тўқалар тугмасимон ... Батафсил »

Народы Узбекистана. Евреи грузинские

Самоназвание — эбраэли. Живут в основном в Грузии. Язык — грузинский. Верующие — иудаисты. Евреи грузинские в Узбекистане: 1979 г. — 57 1989 г. — 210 Грузинские евреи считают себя «потомками десяти колен Израиля, отправленных в расселение ассирийским царем Саргоном II в VIII в. н.э.» Широко распространена легенда о том, что предки грузинских евреев были выдворены из Иудеи вавилонским царем Навуходоносором ... Батафсил »

Оқтепа даҳаси

ОҚТЕПА ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, Қуйи Бўзсув канали ирмоғи, Камолон, Бешёғоч даҳалари ва Улуғбек кўчаси оралиғида. Оқтепа канали даҳани Чилонзор туманидан ажратиб туради. Тарихий Чилонзор Оқтепаси атамасидан келиб чиқиб мазкур ном билан юритилади. Оқтепа даҳаси ҳудудининг катта қисмини, асосан, 2 қаватли ҳамда якка тартибдаги уйлар эгаллайди. 1982–83 йилларда Тошкент шаҳрини реконструкция қилиш ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти лойиҳаси асосида ... Батафсил »

Тошкент уезди

ТОШКЕНТ УЕЗДИ – маркази Тошкент ҳисобланган маъмурий-ҳудудий бирлик (1887–1924; 1867–86 йилларда Қурама уезди). 1918 гача Туркистон генерал-губернаторлиги, 1918–24 йилларда Туркистон АССР, 1926–30 йилларда Тошкент округи таркибида. Майдони 25610 кв. верста, аҳолиси тахминан 310 минг киши бўлган (1909). Тошкент уездида аксарият ўзбеклар, шунингдек, татарлар, қозоқлар ва бошқалар яшаган. Ерлари Чирчиқ, Келес, Оҳангарон ва бошқа дарёлардан суғорилган. Аҳолиси, асосан, деҳқончилик (асосий экинлари: ... Батафсил »

Тошкент. 1980 йил

Тошкент шаҳрининг яқин ўтмишидан сўзловчи фотосуратлар (из набора открыток «Ташкент в 1980 году») Манба Батафсил »

Чангтепа

ЧАНГТЕПА – шаҳар харобаси (2–13-аср боши). Тошкентнинг шарқида жойлашган. Дастлаб, Г.В.Григорьев (1934), кейинчалик F.Дадабоев (1968–69), Ю.Ф. Буряков (1974) текширув-қазиш ишлари олиб боришган. Умумий майдони – 12 гектар, арки – 1 гектар. Чангтепанинг қуйи қатламлари милодий 2–3-асрларга оид. Чангтепадаги ҳаёт 6-асрга келиб барҳам топган, фақат 11-асрга келиб унинг харобалари устида кичик чорбоғ қад кўтарган, у 13-аср бошида вайрон бўлган. Фотосурат манбаси ... Батафсил »