Бош саҳифа » Замонавий Тошкент » Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ – Ўзбекистон мусулмонларига раҳбарлик қилувчи диний ташкилот. 1943 йил 20 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари қурултойида таъсис этилган. Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Дастлаб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳовлисида иш бошлаган. 1956 йилдан Бароқхон мадрасасида фаолият юритган. 1992 йилдан Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси, деб юритилган. 1996 йилдан ҳозирги номи билан аталади. У давлатдан ажралган мустақил ташкилот сифатида фаолият юритади. Идора Ўзбекистондаги мусулмонлар ўртасида диний ишларни бошқариб туради, фатволар беради, масжидларга имом-хатиблар тайинлайди, диний ходимлар тайёрлайди. Моддий жиҳатдан мусулмонлардан масжидларга тушадиган хайр-эҳсон, ёрдамчи хўжаликлар ва бошқалар ҳисобига таъминланади. Идора раҳбар органи – Олий ҳайъат. Унинг раиси муфтий ҳисобланади. Идоранинг ҳуқуқшунослик, халқ­аро алоқалар, таълим ва кадрлар тайёрлаш, масжидлар ва фатво бўлимлари бор. Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги ислом институтида (1971) ва 9 та ўрта махсус ислом билим юрти (шулардан 2 таси хотин-қизлар билим юрти)да кадрлар етиштирилади. Идора муассислигида «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетаси нашр этилади. Идора тасарруфидаги «Мовароуннаҳр» нашриёти диний адабиётлар, диний тақвим ва бошқаларни чоп этади. Мусулмонлар идораси хорижий мамлакатлардаги кўпгина диний ташкилотлар билан алоқа қилади. Ҳар йили 3,5–4 минг кишининг ҳаж сафарини уюштиришда фаол иштирок этади. Идора ўз фао­лиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Виж­дон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга риоя қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида» 2003 йил 23 августдаги 364-сон қарорига асосан идора қошида махсус жамғарма ташкил этилди. У ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Халқаро Ислом конференцияси ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича муассасаси ISESCO (АЙСЕСКО) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиши муносабати билан Ҳастимомда Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан кенг кўламда бунёдкорлик ишлари олиб борилди, хусусан, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси учун янги, замонавий муҳташам бино қурилди. Унинг ҳар бир хонаси энг замонавий иш қуроллари ва компьютер техникаси билан жиҳозланди.

Идорага турли йилларда Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли (1943–57), Зиёвуддинхон Бобохонов (1957–82), Шамсуддинхон Бобохонов (1982–89), Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1989–93), Мухторжон Абдуллаев (Бухорий) (1993–97), Абдурашидқори Баҳромов (1997–2006) раислик қилган. Ҳозирги раиси (2006 йилдан) Усмонхон Алимов.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

“Тошкент Сити” ишбилармонлик ҳудуди макети(ми?)

Қуйидаги суратнинг Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган ишбилармонлик ҳудудига тегишлилиги айтилмоқда (сурат ижтимоий тармоқлардан олинган)

9 комментариев

  1. Асалому алайкум мен хаваскор йозувчман анчадан бери йозганларими йегиб юраман китоб чикариш ниятида булардан мисол: мусирмонинг энг куп эгиладиган жойи кибладур, одамлар армонлари хакида куп гапирадилар аслида утиб борайотган кунинг узи армондур, бугун курсатайоткан химатинг бугуникидур; албата хотолари бор сизнирг фикрингиз ?

    • Ваалайкум ассалом, ушбу мурожаатни бевосита Ўзбекистон мусулмонлари идорасига йўналтирганингиз мақсадга мувофиқ бўлади http://muslim.uz/

  2. Assalomu alaykum,men Andijon viloyati Buloqboshi tumanidan Jahondor Jamoldinov bo‘laman. Yoshligimdan Ollohning kalomi Quroni karimni o‘rganishni Ollohim ko‘nglimga solgan. O‘rganishga qiziqishim juda ham baland.men hozirgi kunda Toshkent sahrida o‘qiyman Oliy o‘quv yurtida.Darsdan keyin o‘rganish niyatim bor.Iltimos menga yordam berishingizni iltimos qilaman.maslahat bering.javob uchun oldindan rahmat. Olloh rozi bo‘lsin!

  3. 2 yoshli bolamni ogir bomagan kuyish darajasida kuydirib qoydim. savolim bolani kuydirsa onani bolaga haqqi qomidi db eshitganman. shunga dinimizda haqqi qanaqa jovob uchun raxmat.

  4. Assalom aleykum valisiz nigox oʻqish mumkinmi valilari tirik boʻlaturib vali roziligisiz bir domla va bir erkak guvoxligid bunday nigox joyizmi

  5. Assalomu alaykum. savolim quydagicha ozbekiston.m.idorasida birorta iymoni kuchli musulmon qoldimi. myanmada. isroilda va boshqa joylarda musulmonlar qiynalvotganini bilib, biz tinchmizu deb budparaslarga dost bulib otirasanlami.sanlaga ALLOH ni lanati busin.

  6. Assalom Aleykum
    Men Dinimizda Ruxsat berilgan Diniy Turdagi Erkaklar va Ayollar liboslarini Sotish Do’koni ochmoqchiman,
    Buning uchun kimdandur Ruxsat olishim kerakmi,
    Yoki kimga murojat qilishim kerak…

  7. Assalomu alykum hamma ma’lumotlar zo’r. Lekin zangiota masjidi haqida malumot yo’q ekan. Iltimos shu haqida malumot bersangiz oldindan raxmat.

  8. Assalomu alaykum.
    Menga yaxshi exorcism bo`yicha parapsixolog kerak. Agar nomeri bo`lsa bering, yoki +998916892640 ga aloqaga chiqib ayting.
    t.me/mansuri0911
    facebook.com/mansuri0911
    avvaldan rahmat

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *