Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Оқтепа даҳаси

Оқтепа даҳаси

ОҚТЕПА ДАҲАСИ – Шайхонтоҳур туманида, Қуйи Бўзсув канали ирмоғи, Камолон, Бешёғоч даҳалари ва Улуғбек кўчаси оралиғида. Оқтепа канали даҳани Чилонзор туманидан ажратиб туради. Тарихий Чилонзор Оқтепаси атамасидан келиб чиқиб мазкур ном билан юритилади. Оқтепа даҳаси ҳудудининг катта қисмини, асосан, 2 қаватли ҳамда якка тартибдаги уйлар эгаллайди. 1982–83 йилларда Тошкент шаҳрини реконструкция қилиш ва обод қилиш давлат лойиҳалаш институти лойиҳаси асосида даҳада 2 та 9 қаватли, 29 та 4 қаватли уй-жойлар қурилган. Даҳада тарихий аҳамиятдаги тепалик, 3 мактаб, 4 болалар боғчаси, «Оқтепа» саноат-савдо жамоа корхонаси, «Санъаткор» кафе-тўйхонаси, Тошкент шаҳри Ички ишлар бошқармасининг Шайхонтоҳур бўлими, коллеж, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқалар бор.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Хўжа Аламбардор мақбараси

ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ (Камолон кўчаси, 109а-уй) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Маҳаллий ривоятга кўра, мақбара Қаффол …

Битта мулоҳаза

  1. «Санъаткор» тўйхонаси устига Нурафшон кўчаси тушди, тўйхонадан асар ҳам қолгани йўқ. Адашмасам, «тарихий аҳамиятга эга» тепаликлар ҳам йўқ бўлди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *