Оқсарой

ОҚСАРОЙ – Тошкентдаги замонавий меъморий иншоот; Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароргоҳи. Бинонинг меъмори А.Тохтаев. Оқсарой Югославия (ҳозирги Сербия ва Черногория)нинг «Энергопроект високоградня Холдинг» компанияси билан ҳамкорликда 6 ойда бунёд этилган (1999). Майдони 5460 кв.м. Қабулхона (тантанали кириш қисми)да меҳмонлар қабул қилиниб, ўзаро музокаралар олиб борилади. Мажлислар зали, дам олиш ва хизматчилар хоналари ҳамда қўшимча хоналар мавжуд. Хоналар турлича лойиҳалаштирилганига қарамай, ихчам ва бир-бири билан ҳамоҳангдир. Оддий геометрик шакллардан ташкил топган бино тарзи жуда ҳашаматли кўринади. Пештоқи майда равоқчали, устунли, 2 қанотли галереяли, ўртаси ротонда шаклида. Оппоқ кўркам ва маҳобатли кўринишга эга. Сатҳи катта ўлчамдаги тош бўлаклари билан қопланган. Интерьери юқори сифатли материаллар билан жиҳозланган. Қабулхонанинг оқ ва зангори мармарли пол сатҳи ярқираган баланд шипи билан уйғунлашган. Табиий қурилиш материалларидан маҳорат билан сайқалланган. Атрофи манзарали дарахт, гулзор ва фавворалар билан безатилиб, кўкат чимлар ётқизилган, шамчироқлар ўрнатилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

Хўжа Аламбардор мақбараси

Post Views: 3 ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ (Камолон кўчаси, 109а-уй) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Маҳаллий ривоятга …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *