Бош саҳифа » Олимлар. Аҳрор Музаффарович Музаффаров

Олимлар. Аҳрор Музаффарович Музаффаров

МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович (1909.1.9–1987.22.5) – биолог олим. Ўзбекистон ФА академиги (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Фарғона педагогика институтини тугатган (1934). 1946 йилдан Тошкентда. Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология институтида катта илмий ходим, бўлим мудири (1946–50), Ўзбекистон ФА Ботаника институти лаборатория мудири (1950–56), директори (1956–60), ТошДУ кафедра мудири (1955–62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси ва биология фанлари бўлими академик котиби (1960–70), Ўзбекистон ФА Микробиология бўлими бошлиғи (1970–77), Ўзбекистон ФА Микробиология институти директори (1977–85). 1985 йилдан Ўзбекистон ФА Президиуми биология фанлари бўлими академик котиби. Асосий илмий ишлари Марказий Осиё тоғлари сув ҳавзаларида, шунингдек, дунё континентал флорасида сувўтларнинг ривожланиш ва тарқалиш қонуниятларини, фойдали ва зарарли сувўтлар экологиясини ўрганишга бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979). Яланғоч қабристонига дафн қилинган. Тошкентдаги кўчалардан бири Музаффаров номига қўйилган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*