Бош саҳифа » Ислом » Одам савдосидан огоҳ бўлинг!

Одам савдосидан огоҳ бўлинг!

Инсон Аллоҳ таоло томонидан яратилган нарсаларнинг гултожидир. Дунёдаги қолган бошқа барча нарсаларни Аллоҳ таоло инсон фойдаси учун яратгандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Исро” сурасининг 70 оятида:       

 ولقد كرمنا بنى ءادم

“Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни мукаррам қилиб қўйдик” деган.

Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун “Шариатнинг мақсадлари нималардан иборат?” деган саволга жавоб берилса, шунинг ўзи кифоя. Бу саволга ислом уммати ўн тўрт асрдан буён бир овоздан: Ислом шариатининг мақсадлари: динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асрашдан иборат, дея жавоб бериб келмоқда.

Бугунги кунда масала қилиб кўтарилаётган инсоннинг ҳурриятидан айрилиши ҳақида кетмаяптими? Албатта, шу ҳақда кетмоқда.

Ислом ана шу олий мақсадни амалга оширган, йўлга қўйган ва улар билан инсонларни мафаатлантирган. Чунки Исломда ҳуррият ҳаққи, мулкчилик ҳаққи, эътиқод эркинлиги ҳаққи, ишлаш ва касб қилиш ҳаққи, хоҳлаган жойда яшаш вабошпана сўраш ҳаққи, оила қуриш ва унга тегишлиҳақ ҳуқуқлар, умуман олганда инсонийлик қадр қиймати тўла адолатли равишда таъминланган.

Марҳум Аллома Алихонтўра Соғуний ўзларининг “Туркистон қайғуси” номли китобларида қуйидагиларни айтиб ўтганлар:

Ҳар бир инсоннинг дунё ҳаётида энг қадр қимматлик 4 та нарсаси бор: 1. Унинг озодлик ҳуррияти, 2. Ўзи касб қилиб топган мулкига ўзи эгалик қилиши, 3. Туғилиб ўсган ватани, 4. Асрлар оша давом этиб келиб унга етган муқаддас динидир.

Қачоники инсон мазкур тўрт нарсага эга бўлсагина инсон ўзини “инсон” дея ҳис қилаолади. Агар булардан инсон маҳрум бўлса, инсон ўзини гўёки бошқа махлуқлар қаторида ҳис қилади”,  дея таъкидлайди.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишида ҳуррият бўлмаса ундай инсонни ҳайвондан фарқи қолмайди. Инсоннинг эрки  озодлиги, ҳуррияти ўз қўлида бўлиши керак. Шу каби инсон ўзи касб қилиб топган мулкига ўзи эгалик қилаолиш керак. Ўзи пешона тери билан топган мулкига ўзгаларни зулумона эгалик қилишлари, инсон шарафига путур етказишдир.

Ҳозирда дунё манзарасига назар солсак, оддий соддадил ҳалол меҳнат қилиб фарзандларимни боқайин, деган ниятда ишсиз қолган кимсаларни ўз тўрига илинтириб, олдиндан кўп миқдорда пул ваъда қилиб, арзимас молу дунёни деб ўзгалар қўлига топшириб, ҳур, эркин бир инсонни қулликка маҳкум қилаётган одамфурушлар ўзларининг қора доғлари билан ҳудди шаффоф сувни лойқалатгандек жамиятимизда ўзаро одамлар ўртасида турли хил келишмовчиликларни келтириб чиқариб, оқибатда неча неча оилалар бузилишига, неча неча фарзандларни ота қаромоғидан маҳрум бўлиб, қаровсиз , оч наҳор қолишига, неча неча кишиларни бу тинч замонда, мусаффо осмон остида эмин эркин ҳаёт кечиришига тўғоноқ бўлиб келаётган инсонни ким деб аташ мумкин? Бир сўз билан айтганда, ўзгалар ҳаққидан қўрқмай, ҳур одамни қулликка маҳкум қилиб, ўзи эса нафсига қул бўлган золимлардир. Киши учун ўз нафсининг қули бўлишдан кўра оғир мусибат     борми аслида?

Чунки бу қилмишлари очиқдан очиқ зулмку ахир.

Росулуллоҳ с.а.в. айтдилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен уч тоифа одамга хусуматчи рақибман ва кимга хусуматчи бўлсам, уни аниқ енгаман. Улар: Менинг номим билан берилган нарсага хиёнат қилган кимса, ҳур одамни сотиб пулини еган кимса, мардикор ёллаб, ишини қилдириб, ҳақини бермаган киши”.

Мазкур ҳадисда зикр қилинган уч кишининг барчаси одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг айнан сифатидир. Чунки улар аввал кўришганда кўп пул ваъда қилиб ёлғон гапирадилар, кейин ҳур одамни ўзгалар қўлига топшириб эвазига анчагина маблағга эга бўладилар, иш эгалари эса ўз ишларини қилдириб, қилдириб охири касалванд бўлиб қўлидан иш келмай қолгунига қадар ишлатиб, ундан фойдаланиб бўлганидан кейин пулсиз қўйиб юборади, баъзалари эса гўё айбларини ёпиб юборгандек ўлдириб юборади. Инсоф билан айтинг, кимсаларни ким деб аташ мумкинми?   

Мусаффо динимиз таълимоти инсонни эъзозлаш, улуғлаш дини бўлиб бундай йўлда амалга оширган  ҳар бир кишининг хар бир хизматини муносиб баҳолайди.

Ҳазрати Умар р.а.ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ с.а.в. дан: “Аллоҳ таолога бандаларнинг суюклироғи қайсиси?” деб сўрашди. Росулуллоҳ с.а.в. айтдилар: “Одамларга энг кўп фойдаси тегадигани. Амалларнинг афзалроғи ҳақида сўрашганида, айтдиларки: “Мўминнинг қорнини тўйғази, ёки ғамини кетказиш ёки қарзини ўташ билан унинг қалбига хурсанчилик киритишдир. Кимки мусулмоннинг ҳожатини чиқариш учун у билан бирга юрса, гўё бир ой эътикофда туриб, рўза тутган кабидир. Кимки мазлумга (зулмда қолган) ёрдам бериш учун у билан юрса, қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамларини сиротда тойилмайдиган қилади. Ким ғазабини ютса, Аллоҳ таоло унинг авратини беркитади. Ёмон хулқ сирка асални бузгандек иймонни бузади”.

Азиз юртдошим! Келинг қўлимиздан келганича бир биримизга меҳр улашайлик. Ақалли бир биримизга зулм ситам ўтказмайлик, шу ҳам бир яхшилик.

Илҳомжон Мадалиев,
“Мўйи Муборак Уккоша” жомеъ масжиди имом хатиби

Ўхшаш мақола

Жума мавъизалари (аудио). Наврўз ва поклик

Post Views: 100 Илҳомжон Мадалиев, Мўйи Муборак жомеъ масжиди имом хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *