Новза

1. «НОВЗА» МАҲАЛЛАСИ (Захариқ кўчаси, 5) – Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла. Олим Хўжаев, «Самарқанд Дарвоза», «Чўпонота» ҳамда Чилонзор туманидаги «Чарх Камолон» маҳаллалари билан чегарадош. Маҳалла ҳудудида 1936 йил Чўпонота маҳалласи ташкил топган. Кейинчалик у 3 қисмга (Чўпонота, О.Хўжаев, «Новза») бўлинган. Маҳалла ҳудудидан катта нов ариғи ўтгани боис шундай аталган, «Оқтепа Новза» маҳалласи деб ҳам аталади. Аҳолиси 7526 киши, кўп миллатли (2009). Маҳалла ҳудудида 2 болалар боғчаси, ўрта мактаб, 3 кичик хусусий корхона мавжуд.

2. «НОВЗА» МАҲАЛЛАСИ (Муқимий кўчаси, 2) – Чилонзор туманидаги маҳалла. «Чилонзор», «3-Катта Чилонзор», «1-Чарх Камолон», «2-Чарх Камолон», «Ҳамза» маҳаллалари билан чегарадош. 19-аср охирида Бўзсув канали ирмоғига тўғон қурилиб, баландликдаги бўш ётган ерларда боғ-роғлар яратилиб, экинзор далаларга нов орқали сув чиқарилган. Шу муносабат билан ушбу новза яқин-атрофдаги ерлар ва маҳалла «Новза» деб аталган. Аҳолиси 6312 киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, 20 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди (2009). Маҳалла ҳудудида 3 болалар боғчаси, касб-ҳунар коллежи, чойхона, 5 озиқ-овқат дўкони, 3 дорихона, 6 кафе, истироҳат боғи, 3 хусусий даволаниш м-зи, банк, 3 та нотариус, сартарошхоналар, кутубхона мавжуд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Ўхшаш мақола

«Тараққий»

Post Views: 174 «Тараққий» – жадидлар газетаси. 1906 йил 14(27) июндан Тошкентда чоп этилган. Ношири …

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *