Бош саҳифа » Нормуҳаммад қушбеги

Нормуҳаммад қушбеги

НОРМУҲАММАД ҚУШБЕГИ – Қўқон хонлигининг Тошкентдаги ноиби (1847–1852, 1863–64), қипчоқлардан. Қурама ҳокими (1846–47). Хонликдаги юқори мансабларни олган: додҳоҳ (1844), қушбеги (1850). Тошкент зодагонлари ва понсодлари кўмагида хон ноиби Азиз парвоначини Тошкентдан қувиб юборган, қўзғолонни бостирган. Қўқон хонлиги мингбошиси Мусулмонқул Тошкентни қамал қилган. Нормуҳаммад қушбеги қўшини шаҳар ташқарисига чиқиб жанг қилиб зафар қучган. Мусулмонқул Кетмонтепага қочган. Тошкент қўшини Қўқонга юриш қилиб, қипчоқлар қирғинини уюштирган (1852). Қирғин пайтида Нормуҳаммад қушбоғи ва унинг 500 кишилик яқин кишиларини хавфсиз жойда сақлашган.

Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романида 1852 йилги Тошкент қўзғолони, Нормуҳаммад қушбеги ҳақида қизиқарли тарихий маълумотлар бор.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*