Бош саҳифа » Ниёзбошитепа

Ниёзбошитепа

НИЁЗБОШИТЕПА – шаҳар харобаси (4–8-асрлар). Янгийўл шаҳридан жанубда, Чирчиқ дарёси ўнг соҳилида, Қорасув канали ҳавзасида. Дастлаб (1937) археолог Г.В.Григорьев қайд этган. 1968 йил Бўзсув археологик отряди стратиграфик текшириш ўтказган. Майдони – 5,5 гектар бўлиб, шимолдан жанубга чўзилган; шарқий томонида думалоқ шаклдаги арк (баландлиги 16 м) жойлашган. Аркни уч томондан қишлоқ ўраб олган. Ниёзбошитепанинг маданий қатлами 8 м дан зиёд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*