Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Навоий майдони

Навоий майдони

НАВОИЙ МАЙДОНИ (ўтган асрнинг 30-йилларигача Воскресение бозори, 1991 йилгача Театр майдони) – шаҳар марказидаги майдонлардан бири. Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат академик катта опера ва балет театри қурилиши (меъмор А.В. Шчусев) муносабати билан 1947 йил ташкил топган. Буюк Турон, Мустафо Камол Отатурк, Матбуотчилар, Ўзбекистон кўчалари билан чегараланган. Алишер Навоий тавуллудининг 550 йиллиги муносабати билан майдонга Навоий номи қўйилган. Навоий майдони марказига шарқ услубида фаввора (1947; меъмор А.В.Шчусев, В.Е. Архангельский, Л.Г.Караш) қурилган. Атрофига манзарли дарахтлар ўтказилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган. Майдон яқинида «Тошкент универмаги» супермаркети, Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий банк, «Ташкент Палас» меҳмонхонаси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), «Шарқ зиёкори» китоб дўкони, «Тошкент гуллари» дўкони, Бадиий Академиянинг Марказий кўргазмалар зали, «Мовий гумбазлар» хиёбони, «Мустақиллик» метро бекати, керамика боғи, савдо мажмуалари, фирма ва компания офислари жойлашган.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил

 

 

Ўхшаш мақола

Хўжа Аламбардор мақбараси

ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ (Камолон кўчаси, 109а-уй) – меъморий ёдгорлик (19-аср). Маҳаллий ривоятга кўра, мақбара Қаффол …

Мулоҳаза

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *