Бош саҳифа » Тошкент шаҳри » Наримон Мажитович Умаров

Наримон Мажитович Умаров

Наримон Мажитович Умаров

Наримон Мажитович Умаров

Ўзбекистон “Адолат” социал — демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Мажитович Умаров 1952 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1974 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги — мухандис-гидрогеолог. Геология-минералогия фанлари номзоди.

Меҳнат фаолиятини 1974 йилда “Гидроингео” Илмий текшириш институтида катта техник ходим лавозимидан бошлаб, илмий ишлар бўйича директор муовини лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. У суғорилаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, Орол денгизи қуриши билан боғлиқ гидрогеологик прогнозларни ишлаб чиқиш, ер ости сувларидан иқтисодиётда оқилона фойдаланиш йўналишида тадқиқотлар олиб борди.

1997–2009 йилларда Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб, атроф табиий муҳит ҳолатини мониторинг қилишда ягона давлат тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошқарган.

2009–2013 йилларда Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита иштирок этган.

2009 йилдан “Экосан” экология ва саломатлик Халқаро хайрия жамғармасининг бошқаруви раиси, 2013 йилдан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланган. Эгаллаб турган лавозимида давлат ҳокимияти вакиллик органларида “Адолат” СДП депутатлик гуруҳларининг фаолиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.

2014 йилда Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди, 2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Оилали. Уч нафар фарзанднинг отаси. Рафиқаси Х.Хўжаева – пенсионер.

2012 йилда Н.Умаров “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Манба

Поделиться

Жавоб қолдириш

Электрон почтангиз чоп қилинмайди.Шарт қаторлар белгиланган *

*